Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иблис жаннатга қандай кирган?

12:08 / 06.12.2015 | dilmurodxoja | 1583

Ассаламу алайкум! Иблис (алайҳиллаъна) одамга сажда килиштан бош тортиб, Аллоҳнинг лаънатига учраб жаннатдан хайдалгандан сўнг, одамдан ўч олиш учун қасам ичган бўлса, жаннатда юрган Одам алайҳиссаломни йўлдан уриш учун қандай қилиб яна жаннатга кира олган? Ёки жинларда истаган вақтида жаннатга кириб чиқиш учун, ҳаттоки лаънатга учраб хайдалганидан кейин ҳам изн берилганми? Ёки жаннат фаришталари уни ўтказиб юборишганми? Билимсиз мухлисингизни саволи савиясиз бўлса афу этгайсиз. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бир неча оятларда шайтон Одам ва Ҳаво алаҳимассаломларни васваса қилганлиги зикр қилган.  Лекин қандай тарзда, жаннатга кирибми, кирмасданми, бунинг тафсилотини баён қилмаган. Агар буни баён қилишда бандаларига фойда бўлганида, албатта буни ҳам баён қилган бўлар эди. Дунёда биз билмоқчи бўлган нарсалар кўп, лекин ҳамма илм ҳам инсоннинг фойдасига хизмат қилмайди. Агар инсонга берилган вақтинчалик умр, ақл, хотира каби неъматларни фойдали нарсаларга сарфламаса, қиёмат кунида энг афсус қилувчилардан бўлиши муқаррар. Аксар одамлар оят ва ҳадислардан кўзланган асл мақсад четда қолиб, билишлигида ҳеч қандай савоб бўлмайдиган, балки вақтини ўғирлаб, ҳаёлини чалғитадиган нарсаларига эътибор қаратадилар. Сиз берган савол ҳам шундай бўлиб, унинг жавобини билганингизда ҳам сизга ҳеч қандай савоб йўқ. Баъзан одамлардан келган саволлар ҳеч қандай дунё ва охиратига фойдали бўлмагани учун жавоб бериш ёки бермасликни ҳам ўйланиб қоламиз. Бир томондан дили ранжиши, иккинчи томондан эса бефойдалиги инсонни ўйлантириб қўяди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat