Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози ҳақида

07:47 / 11.12.2015 | shukrullox | 1305

Ассалому алайкум! Витр намозидаги қунут дуосини ўқиётганда, адашиб ёки ёдига тушмасдан дарров рукъу қилиб, намознинг охрида саждаи сахв қилинадими ёки витр намози қайтадан ўқиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв қилинади.
Витрнинг қунут дуосини тарк қилиш. Ким дуои қунутни ўқимай рукуъга кетган бўлса, саҳв саждаси қилади.
Қироатдан олдин рукуъ қилиш, учинчи ракъатга туришни ташаҳҳуддан зиёда орқага суриш, махфий нарсани ошкора қилиш, қаъдаи аввални тарк қилишлардир. Буларнинг ҳаммаси тарки вожибга киради.
Бу жумлада саждаи саҳвнинг бир неча сабабларига мисоллар келмоқда.
Қироатдан олдин рукуъ қилиш рукнни олдинга суришдир.
Бу ҳолда саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.
Учинчи ракъатга туришни ташаҳҳуддан зиёда орқага суриш рукнни орқага суришдир.
Агар биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиса ёки «Аллоҳумма солли ала Муҳаммад»гача ўқиб юборса, учинчи ракъатга туришни кечга сургани учун саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.
Махфий нарсани ошкора қилиш вожибни ўзгартиришга мисолдир.
Умуман, жаҳрий ёки сиррий қироат қилиш қоидасига хилоф қилиб, пешин ва аср намозларида овоз чиқариб, бошқа намозларда овоз чиқармай қироат қилиш имом учун саждаи саҳвни вожиб қилади.
Қаъдаи аввални тарк қилиш вожибни тарк қилишдир.
Умуман, намозда ҳар бир вожиб амални тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилади.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat