Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқувдан қутилиш

07:50 / 11.12.2015 | Abdulloh-13 | 3802

Ассалому алайкум! Қўрқувни йўқотиш учун нима қилса бўлади? Мен “Ла ҳавла” деган дуони биламан, бундан ташқари яна нималар бор? Онам қўрқоқ бўлганлари учун, оилада ҳаммамизда шу қўрқув бор. Ёрдам беринглар. Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 175-оятида марҳамат қилади :
Албатта, ана ўша – шайтон ўз дўстларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар.
Яъни «Одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар» деган хабардан қўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз яқинларидан қўрқитади. Шайтон ўзига эргашганлар сизнинг кўзингизга кучли бўлиб кўринишини истайди. Худди улардан фойда ёки зарар етадигандек, улардан қўрқишингизни хоҳлайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Улар фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдилар. Мендан қўрқинглар», – дейди Аллоҳ таоло. Чунки ҳақиқий фойда ва зарар етказувчи фақат Ўзидир.("Тафсири Ҳилол" китобидан).

Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллааҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кечқурун бўлгунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.
Демак, ким ихлос билан ушбу ҳадиси шарифда келган дуони ўқиб юрса, унда берилган ваъдадан баҳраманд бўлар экан. Бунга эътиқод ва амал қилишга одатланмоғимиз керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича: «Исми бирга бўлганда еру осмонда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У Зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир».(“Руҳий тарбия” китобидан).
Мўмин одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваъдаларига ишонмоқлиги, уни ҳақ деб билиб, уни ўқиб юрмоғи керак ва “шундай ҳам бўлади” деб эътиқод қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat