Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Докторга пул бериш

13:28 / 30.12.2023 | Samandar | 501

Ассалому алайкум! Ман ҳали инсонлар давосини топа олмаган енгил касалликка чалинганман ва дойимий бир касалхонага бориб даволаниб туришим керак, менга фақат бир доктор қарайди ва базида этибори сусайиб қолади ва ўша пайтда уйдагилар у докторга пул беришади одатда 100-200 минг атрофида. Саволим шуки биз берган пул порами? Ва биз пора бераётганимиз учун гуноҳкор бўламизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифокор сизни кўрикдан ўтказиб туриш ва даволаши унинг касбий вазифаси бўлса, шу учун ойлик маош олиб турган бўлса сизларни пул тўлашга мажбур қилиши пора бўлади. Унга қилаётган иши хато эканини билдириб қўйинглар. Шунда ҳам ўзини ўнгламаса уни назорат қилиб турувчи нозирга шикоят қилсангиз бўлади. Ҳеч фойдаси бўлмаса ва бошқа бирор шифокор сизни даволай олмаса ана ўшанда зарурат ўлароқ унга пул берсангиз сизга гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat