Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис cаҳиҳми?

17:29 / 12.12.2015 | T M M | 693

Ассалому алайкум! Қилаётга ишларингизга Аллоҳ баракотлар берсин. “Гумон айни иймондур” деган ҳадис эшитдим, шундай ҳадис борми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундай ҳадис борлигини билмаймиз. Лекин


عن عبدالله، قال: سئل النبي - صلى الله عليه وسلم - عن الوسوسة، قال : تلك محض الإيمان


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан васваса ҳақида сўралди. Шунда у зот: “Бу иймоннинг айни ўзидир”, дедилар.
Яъни инсон қалбига васвасанинг келиши унда холис иймон борлигининг аломатидир. Қалбга васваса келганлиги боис инсон тушкунликка тушмаслиги керак дейилган.
Бошқа бир ҳадисда.


  عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: جاء ناس من أصحاب النبي - صلى الله عليه وسلم
 فسألوه: إنا نجد في أنفسنا ما يتعاظم أحدنا أن يتكلم به!  قال :   وقد وجدتموه؟-، قالوا: نعم،:قال ذاك صريح الإيمان


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир неча кишилар келиб: “Қалбимизда айтишни улкан(гуноҳ) деб биладиган нарсаларни топамиз” дейишди. “Уни улкан гуноҳ дейишни топасизларми?” дедилар. Улар: “Ҳа” дейишди. “Ўша айни иймондир” дедилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat