Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дастурчилик ва ҳалол-харом даромат

20:25 / 03 январь | Asilbek Anvarbekov الكردي | 1027

Ассалому алайкум! Мен дастурчиман, 5 ойдан бери бир Европа давлатидаги iT компания билан уйдан туриб масофавий ишлаяпман, website and mobile приложениялар дастурлаймиз, менинг асосий сохам wэбсите дастурлаш. Компанияда кўплаб проектлар бор ва яна кўпайиб боряпти. Яқинда 1 та жуда катта проект устида узоқ муддатли шартнома тузилди, у проект социал медиа платформага ўхшаш бўлим, унда аёллар бешарм расм ва видеоларини жойлайди, уларни одамлар пул тўлаб кўришади. Компания ҳеч бир дастурчини бирор бир проект устида ишлашга мажбурламайди, ҳамма маъқул проекти устида ишлайди. Савол: 1. Мен у компанияда ёмон мақсадга қаратилган проектларга қўшилмай бошқаларини қилиб ишлаб юрсам бўладими ёки уларда ёмон иш аралашгани учун у компания билан умуман ишлашим жоиз эмасми? 2. Умумий қараганда, мусулмон бўлмаган одамлар, мана бунга ўхшаш компаниялар дароматида динимиз назарида харом аралашган бўлиш эҳтимоли юқори. Шундайлар билан ишлашда, бизнинг даромадимиз ҳалол ёки харомлиги қандай ўлчанилади? Биз ўзимизга тўғри бўлган ишларини қилиб, бошлақаридан четланганлигимиз учун ҳалол бўлаверадими ёки хароми юқадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатга зид бўлмаган ишни бажарасангиз ишлашингиз мумкин. Аммо сиз бажарадиган иш бошқа бир ношаръий лойиҳанинг таркибий қисми бўлмаслиги керак. Ҳаром пулдан сизга ойлик бераётгани аниқ бўлса уни олишингиз жоиз эмас. Пуллари аралашиб кетган бўлса ва сиз қандай пулдан ойлик олаётганингизни билмасангиз компания даромадининг аксари нима эканига қарайсиз. Аксари ҳалол бўлса олишингиз жоиз. Ҳаром бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat