Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона қарғиши

00:00 / 14.01.2009 | eski savollar | 1066
Ассаламу алейкум Ҳурматлик СҲайҳ Ҳазратлари,сизни динимиз учун қилаётган ҳизматларингиздан АЛЛОҲ рози бо'лсин ва яҳши мукофотласин, Сизга дугонамни илтимослари бн савол ё'ллаяпман,дугонам жуда сабрлик ва камтар аёл, иложи борича тақво қилади биз уни тақвосига ҳавас қиламиз,мени бу сайтга киришимни билади ва мендан " Қарг'ишни қайтарса бо'лармикан,ёки унга қарши дуо бормикан, шу ҳақда со'раб беринг "деб ёлборди,, шу дугонамни эри ко'п ҳо'рлади ,бегона аёллар бн юриб кетди,уйга фақат кийим алмаштириш учунгина келарди экан,ҳар-ҳил гап эшитса ҳам дугонам чидаб яшади,калтаклаши,ҳо'рлашига инсон чидаши қийин,лек у ҳаммасига сабр қилди, биз яқин жойда яшаймиз ,шуничун о'зи айтмаса ҳам қо'ни-қо'шни сезади,фарзандларини фақат ла'натлаб со'киб гапирарди,,,ҳуллас уни сабрига қойил қолиш керак,дугонамни онаси оламдан о'тишидан аввал куёвини қилиқларини бошқалардан эшитиб юриб фарзандини о'та қийнаганига чидай олмай,бемор бо'либ ётган вақтда қарг'аган экан " шундай қизимни билмаган куёвим ко'р бо'лсин илоҳим " дебвақт о'тиб куёвни иши тескари кетиб ,қарзга ботиб,ко'чага ҳам чиқолмай кундан кунга дугонамни айтиши бо'йича "нураб боряпти"ранглари бр аҳвол девонасифат бо'либ ҳеэч нарса бн иши ё'қ гаранг одамга о'ҳшармиш,бу аҳволни ко'рган дугонам о'ша онасини қарг'иши уряптимикин деб жуда изтироб тортяпти,тинмай дуо қиладики "эй АЛЛОҲим онамни қарг'ишларини қайтаргин,"АЙОЛ киши шунақа кечирувчан бо'ларканки бошига ит кунини солган эрини дуо қилиб йиг'лаяпти..қарг'ишни қайтариш учун дуо қиляпти,яна қандей ё'ли бор?Ҳурматлик Устоз ҳат ёзишда беодоблик қилган бо'лсам узр со'райман,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қарғишни қайтариш деган гап йўқ. Мазкур одам ўзи тавба қилиши, аёлидан кечирим сўраши, гуноҳга қайтмасликка азми қарор қилиши ва ибодатга ҳамда тақвога ўзини уриши керак. Акс ҳолда унинг учун бошқаларнинг қилаётган яхши дуоси ҳам қабул бўлмайди. Мана шу ҳикоя бошқаларга ҳам ибрат бўлмоғи лозим. Нобокорлик нафақат охиратда, балки бу дунёнинг ўзида ҳам кўпгина балов а офатларга сабаб бўлиши ҳақиқатдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat