Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бенамозлик

12:25 / 16.12.2015 | ismat mirzaev | 3604

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Бир домла “намоз жаннатнинг калити деган маънода ҳадис бор” деди. Лекин ҳадисни тўлиқ келтира олмади. У киши “бенамоз бўлиб ўлиб кетган киши жаннатга кирмайди. Бу гапни мен тўқиб айтаётганим йўқ. Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар намоз мўминнинг ҳужжати. Намози йўқ инсонни мўминлигига ҳужжати йўқ” деб, ўша маънодаги ҳадисларни ҳужжат қилиб гапирди. Яхшики устозимиз сизларни бизларга қолдириб кетдилар, мана шундай масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Бенамоз одам жаннатга кирадими? Яратганнинг Ўзи сизларни Ўз паноҳида асрасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ  رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ كَانَ آخِرُ كَلَامِهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳу» бўлса, жаннатга киради», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар ва Ҳоким саҳиҳ, деган.


عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: يَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَفِي قَلْبِهِ وَزْنُ شَعِيرَةٍ مِنْ إِيمَانٍ، وَيَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَفِي قَلْبِهِ وَزْنُ بُرَّةٍ مِنْ إِيمَانٍ، وَيَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَفِي قَلْبِهِ وَزْنُ ذَرَّةٍ مِنْ إِيمَانٍ. قَالَ أَبُو سَعِيدٍ: فَمَنْ شَكَّ فَلْيَقْرَأْ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида арпа дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида буғдой донаси вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида зарра вазнича иймон бўлса, дўзахдан чиқади», дедилар.
Абу Саъийд:
«Ким шак қилса: «Албатта, Аллоҳ зарра мисқолича зулм қилмас», оятини тиловат қилсин», деди».
Шарҳ: Мусулмонлар жумҳурининг иттифоқ қилишича, осий мўмин дўзахга тушади ва қилган гуноҳига яраша азобини тортади. Сўнгра дўзахдан чиқади. Дўзахга тушиш у ёқда турсин, жаннатга кириш учун бир оз кутиш ҳам катта ҳижолатга сабаб бўлади. Шундан кейин ҳам баъзи одамларнинг «Барибир дўзахдан чиқилар экан-ку» деб, баъзи гуноҳ ишларни қилишларини тушуниш қийин.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаҳодат калимасининг улуғлиги.
2. Ким шаҳодат келтирган бўлса, охир-оқибат дўзахдан чиқиши.
3. Шаҳодат калимасини айтишнинг ўзи кифоя қилмай, қалбда иймон бўлиши ҳам шартлиги.
4. Қалбдаги иймон заррача, буғдой ёки арпа донича ҳам бўлиши, яъни жуда кичик бўлиши ҳам мумкинлиги.
5. Мўминлар ҳам осий бўлсалар, дўзахга тушадилар.
6. Гуноҳи кабира қилган мўмин кофир бўлмаслиги ва дўзахда абадий қолмаслиги. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat