Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунофиқми?

14:04 / 18.12.2015 | Abror Olimjonov | 992

Ассалому алайкум! Ҳозир жудда кўп мамлакатларда бўлаётган террор ҳаракатлари ва “Ишид фитна”си одамга таъсир қилди. Лекин бир нарса мени ойлантириб қойди Суриядан қочиб кетаётган оддий халқ ичида эркак кишилар ҳам кўп, нима учун юртини химоя қилмай бошқа давлатларга қочиб кетишмоқда? Бу мунофиқлик аломатими? Улар юртларини ташаб кетишини қандай изоҳлаш мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бизни бировга баҳо бериш учун эмас, аксинча, У Зотнинг наздида яхшироқ баҳо олишимиз учун дунёга келтирган. Бировга баҳо бераман деб, ўзимиз ёмон баҳо олиб қолишдан эҳтиёт бўлганимиз маъқул. Сиз айтаётган одамларга келсак, аввало, уларнинг ниятини билишнинг имкони йўқ. Бинобарин, улар ҳақида шахсий фикрлардан келиб чиқиб, бирор хулоса чиқаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мунофиқликнинг аломатлари ҳақидаги оят-ҳадислардан бу ҳақда батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек, Устозимиз шайх Ҳазратларининг «Очиқ хат» китобида шунга ўхшаш воқеаларга холис муносабат билдирилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat