Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўп қаватли уйларда ҳожатхона

12:41 / 06.08.2015 | ansor.74 | 1331

Ассаламу алайкум! Мен айни вақтда Россияда яшайман. Собиқ шуъро давлати вақтида қурилган кўп қаватли уйларнинг ванна билан ҳожатхона бир хонада жойлашган. Таҳоратли бўла туриб, бир юмуш туфайли кир бўлган қўлни ювиш учун ўша ерга(яъни ваннахонага) кирса, таҳорати кетадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Унинг бузувчиси: икки йўлдан ёки улардан бошқасидан чиққан нарса, агар у нажас бўлса ва покланадиган жойга оқса. Ёки суюқ қонни қайт қилиш, агар у билан тупуги қизарса. Агар у билан тупук сарғайса, ҳисоб эмас. Ундан (суюқ қондан) бошқасини қайт қилиш ҳам, агар оғизни тўлдириб чиқса. Балғам ташлаш асло таҳоратни синдирмайди. Бетаҳорат қилмайдиган нарса нажас эмасдир. Суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб тушувчининг уйқуси. Ҳушидан кетиш. Жинни бўлиб қолиш. Балоғатга етган кишининг тўла-тўкис намозда қаҳқаҳали кулиши. Уят жойларнинг кийимсиз ҳолда бир-бирига тегиши. (Кифоя).
Юқоридагилардан бошқа бирор бир амал таҳоратни кеткизмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat