Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақли фиросалар кимлар?

13:14 / 06.08.2015 | Normurod | 1413

Ассалому алайкум! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини эшитганимда ё амакилари Абу Толиб, ё боболари Абдулмуттолиб Муҳаммадни ақлифиросага кўрсатади. Аҳлифироса инсонни юзига қараб келажакда қандай одам бўлишини айтиб бериши керак эди. Имоми Шофиъий 5 йил умрини шу фанни ўрганишга сарфлаган эканлар. Ақлифиросалар кимлар (қандай фан) ҳозир мавжудми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида фиросат шернинг ўз ўлжасига ташланишига айтилади. Фиросат деб – зоҳирий аломатларга қараб, ботиний ҳолатларни билишга айтилади. Аллоҳ таоло  фаросат ва фаросат аҳлини Ўзининг китобида бир неча ўринларда мақтаган.
1-“Ҳижр” сураси 75-оятида :
Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят(белги)лар бордир. (Тафсири Ҳилол)
Оятдаги “мутавассмимин”лардан мурод, сиймосига назар солиб тафаккур қилиб, кимлиги ва қандай одамлигини билиб олувчи кишилардир. Арабларда “Сенда фалол нарсаларни тафарруз қилдим” деган гап бор. Яъни “сени шундай одам эканлигингни сездим” деганидир. Аллоҳ таоло “Муҳаммад” сураси 30-оятида инсон сиймосига қараб билиб олиш тўғрисида :
Агар хоҳласак, уларни сенга кўрсатар эдик, таъкидки, сен уларни сиймоларидан таниб олар эдинг. Ва таъкидки, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур. (Тафсири Ҳилол).

Яна бошқа ўрин яъни “Бақара” 273-оятида :
(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир. (Тафсири Ҳилол).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда :Аллоҳнинг одамларни сиймосига қараб таниб оладиган бандалари бор” дейилган. (Табароний ривояти).
Бошқа бир ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар, чунки у Аллоҳнинг нури билан назар қилади” деганлар.(Термизий ва Табароний ривояти).
Ибни Асир роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ан-Ниҳоя фи ғорийбил асар” асарида фиросат тўғрисида қуйидагиларни айтган : Фиросат икки қисмга бўлинади. Бири Аллоҳ Ўзининг дўстларининг қалбларига солган нарсадир. У каромат, тўғри гумон, ўта ўткир синчиков бўлишдан иборатдир. Валийлар улар орқали инсонлар ҳолатини билиб оладилар. Буни иймоний фаросат дейилади. Унинг ҳақиқати Аллоҳ тарафидан қалбга солинган фикр бўлиб, ҳудди шер ўз ўлжасига ташланганидек инсон қалбига тушади. Бу фаросат иймоннинг қувватига қараб кучли ва кучсиз бўлади. Фаросат аҳли у билан ростни ёлғондан, ҳақни ботилдан ажратиб оладилар. Иккинчиси инсоннинг ҳилқати, ҳулқи, тажрибалар орқали билинадиган нарса. Улар билан ҳам инсонларни ҳолатини билиб олса бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat