Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга қасам деб гапириш

14:31 / 06.08.2015 | Abu Bakr | 1276

Ассаламу алайкум! Ўтган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, бошлаган хайрли ишларини бошларига соябон қилсин ва қиёмат кунида Аршнинг соясида турадиган бандаларидан қилсин. Ислом тарихига оид китобларни ўқир эканмиз саҳоба икромларни “Аллоҳга қасам бўлсинки”, “сизни пайғамбар қилиб юборган зотга қасамки”, “еру кўкни яратган зотга қасам” деб гапирганларига гувоҳ бўламиз. Биз ҳам улардан ўрнак олиб шундай гапиришимиз дуруст бўладими? Ёки бу арабларни ўзларига хос бўлган сўзлашув услубими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Арабларда қасам ичиб гапириш одат тусига айланиб қолган. Лекин бу одат яхши эмас. Чунки бирор ишга қасам ичиб қўйиб уни адо қила олмасангиз каффорати вожиб бўлади. Агар қасам ичиш одатга айланиб қолса, каффоратларни ҳам вожиб бўлиши кўпайиб кетади. Гоҳида ёлғон нарсага қасам ичиб қўйилса шариат қайтарган “яминул ғомус” яъни гуноҳларга ботирувчи қасам ичган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat