Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

17:25 / 08.08.2015 | Athambek | 2574

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар закотга қодир бўлмаган киши, қурбонлик сўйса ва уни оиласи билан баҳам кўрса бўладими? Агар бўлса қурбонлик қилгандек савоб оладими? Савол беришда хатога йўл қўйган бўлсам аввалдан узр сўрайман. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нисоб уч қисмга бўлинади. 1-закот берувчилар. Уларга нисобга етадиган ўсиб турувчи моли бор кишилар. Уларга закот, қурбонлик қилиш, садақаи фитр бериш ва закот олмаслик вожиб бўлади.
2-нисобга етадиган даражада ўсиб турувчи моли бўлмасада, ҳожати аслиядан ташқари бор мол-мулкини ҳисобласа закот нисобига етадиганлар. Масалан ҳожати аслиядан ташқари моллардан кўриб турган телевизор, умуман ишлатилмайдиган сервис идишлари, фарзандимга деб олиб қўйилган гилам кабилар, кўтариб қўйилган машина, фарзандларимга деб олиб қўйилган ер-участка ва домлар киради. Ундай кишиларга закот бериш вожиб бўлмасада, қурбонлик қилиш, садақаи фитр бериш ва закот олмаслик вожиб бўлади.
3-юқоридаги иккисидан ташқари бўлган кишилар. Уларга қурбонлик қилиш, садақаи фитр бериш ва закот бериш вожиб эмас, лекин закот олсалар бўлади. Улар қурбонлик ниятида жонлиқ сўйсалар албатта савобидан баҳраманд бўладилар. Шак шубҳасиз ўзлари оилалари билан баҳам кўришлик ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat