Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлар ҳақида

20:16 / 10.08.2015 | Oybek Ahmedov | 3996

Ассалому алайкум! Мени саволим шуки мени 5, 6 йиллик қазо намозларим бор. Уларни ўқиш тўғрисида бир неча бор савол йўллаб маълумотларга эга бўлдим. Лекин архивдаги баъзи савол жавобларни ўқиганимдан кейин менда қайси бири тўғрилиги юзасидан иккиланиш туғилди. Яъни: адади номалум кўп йиллик қазоларни ўқишда иқомат такбир айтилмайди дейилган, бошқа жавобда эса азон айтилади дейилган. 4 ракъатлик фарзларни қазоси ўқилганда 3-4-ракъатларга ҳам зам сура қўшилади деб ўқиб қолдим. Лекин бу маълумот намоз китобларида келтирилмаган. Илтимос шуларга аниқлик киритиб йўл кўрсатcангизлар. Илмсизлигим учун узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Битта қазо намозга азон ҳам, иқома ҳам айтади.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم كَانَ فِي مَسِيرٍ لَهُ فَنَامُوا عَنْ صَلَاةِ الْفَجْرِ، فَاسْتَيْقَظُوا بِحَرِّ الشَّمْسِ، فَقَالَ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ: «تَنَحَّوْا عَنْ هَذَا الْمَكَانِ»، ثُمَّ أَمَرَ بِلَالًا فَأَذَّنَ، ثُمَّ تَوَضَّئُوا وَصَلَّوْا رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ، ثُمَّ أَمَرَ بِلَالًا فَأَقَامَ الصَّلَاةَ فَصَلَّى بِهِمْ صَلَاةَ الصُّبْحِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиққан эдилар. Бас, бомдод намозидан ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. Ул зот алайҳиссолату вассалом: «Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар. Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракъат фажр (бомдоднинг суннати) намозини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга бомдод намозини ўқиб бердилар». Абу Довуд ва икки шайх ривоят қилишган. Шунингдек, кўп қазо намозларнинг аввалгисига ва қолганларидан ҳар бирига иккисини айтади ёки ёлғиз иқоманинг ўзини айтади. Бир неча қазо намозлар бирин-кетин ўқилаётган бўлса, ҳар бирига алоҳида азон ва иқома айтса ҳам ёки биринчисига азон ва иқома, қолганларига фақат иқома айтса ҳам бўлади. عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: إِنَّ الْمُشْرِكِينَ شَغَلُوا رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم عَنْ أَرْبَعِ صَلَوَاتٍ يَوْمَ الْخَنْدَقِ حَتَّى ذَهَبَ مِنْ اللَّيْلِ مَا شَاءَ اللهُ، فَأَمَرَ بِلَالًا فَأَذَّنَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الظُّهْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعَصْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْمَغْرِبَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعِشَاءَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Хандақ куни мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тўрт намоздан машғул қилдилар. Ҳаттоки кечадан ҳам Аллоҳ хоҳлаганича ўтиб кетди. Ул зот Билолга амр қилдилар. У азон айтди, кейин иқома айтди, пешинни ўқидилар. Кейин иқома айтди, асрни ўқидилар. Кейин иқома айтди, шомни ўқидилар. Кейин иқома айтди, хуфтонни ўқидилар». Имом Термизий ривоят қилган. Агар қазо намозларни масжидда ўқидиган бўлса, қазо қилганини изҳор қилмаслик учун азон ҳам такбир ҳам айтмай, худди нафл намоз ўқиётгандек қазоларини ўқийди. Қазо намозларини қолган ёки қолмаганини билмаган киши тўрт ракъатли намози қазоларини 3-4-ракъатларига ҳам зам сура қилади. Сабаби, қазолари тугаган бўлиб нафл ўқиётгани бўлиши мумкин. Нафлларда эса тўрттала ракъатга ҳам зам сура қилиш вожиб. Лекин қазоларининг ададини қанчалигини аниқ билган одам 3-4-ракъатларга зам сура қилмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat