Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мутавотир билан машҳурни фарқи

22:22 / 10.08.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 989
Ассалому алайкум! 1) Узр кўп савол бериб юборганимга. Адашмасам ҳадисларни мутавотир даражасига етиш учун уларни сони шарт эмас экан муҳими ўртада ёлғон аралашишга йўл қўймайдигон даражада одам бўлса бўлди экан. Шу нарсани тўғри чундимми. 2) Машҳур ҳадисларни мутавотир даражасига етишмаганини сабаби иккинчи ва учинчи асрдагиларни сони мутавотир даражасида бўлгани билан, саҳобаларни сони мутавотир даржасидаги саҳобаларни сонига етмаган экан. Бир нарсани энди озма оз чундим. Бизни мазҳабда рукуъга кетишдан олдин қўлларини кўтармаганини сабаби мутавотир ва машҳур ҳадислар билан собит бўлмаган экан. Қолаверса намоз кўпчиликни олдида ўқилган. Агар бу қўл кўтаришлар кўпчиликни ичида такрорланганда бу ҳаракат бўлмади деганда машҳур ҳадислар билан ёки мутавотир даражасидига ҳадислар билан етиб келар эди экан. Фотиҳа сурасини вожиб қаторига тушиб қолганини ҳам энди чундим. Жавобларингиз учун каттадан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ илмингиз ва фаҳмингизни зиёда қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat