Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даволаниш

22:37 / 10.08.2015 | abdurohim | 1835

Ассалому алайкум! Саволлар архивини ўқиб бир саволга кўзим тушди. Сеҳр ва кўз тегиши ҳақида шайх Ҳазратлари кўз теккан ва сеҳр килинган одамдаги ҳолатларни айтиб шундай деган эканлар : “киши бесабаб ҳавфсираса, юраги безовта бўлса, сиқилса, боши оғриса, узрсиз ҳафалик бўлса ва ҳо казоларни санаб у кишига кўз теккан ёки сеҳрланган бўлади” деган эканлар. Мен бир неча йилдан бери худди бу ерда ёзилганларидек касалликлар билан курашиб келаяпман. Яъни бесабаб ҳафалик, асабийлашиш, юрак безовталиги, бош оғриши, ҳавфсираш.  Врач кўригидан эса ҳеч гап йўқ чиқади. Мен шунча йилдан буён “даволаниш медицина тарафидан бўлиши керак” деб келгандим, энди мендаги даволаниш шайхимиз айтганларидек кўз теккан ёки сеҳр килинганга қарши қаратилса тўғри бўладими? Иккиланганимни сабаби менда шайхимиз айтганларидек кўп ухлаш ўрнига уйқусизлик, кўп сийиш йўқ, рангим сарғаймаган, ёки кўз теккан сеҳрланган бўлишига мен келтирган аломатлар етарли бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тариқат машойихлари бундай ҳолатга тушган киши, эрталаб ва кеч кирганда 11 бор саловат, сўнг бир марта “Фотиҳа” сураси, бир бор “Оятал курси”, бир мартадан тўртта “Қул” билан бошланган суралар ва охирида яна 11 бор саловат ўқиб ўзига дам солишни тавсия қилганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat