Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исмим хакида

00:00 / 20.01.2009 | eski savollar | 1794
Ассалому алайкум, Хурматли Шайх жаноблари, мени бир нарса ўтган йилдан бери қийнаб келмоқда, бир ўтиришда эдик шунда бир ёши каттароқ инсон исмимни сўрадилар, -"Дамир"-деб жавоб берсам бу исм Исломий исм эмас, исмингни ўзгартир Қиёматда қийин бўлади. Лекин мен ўйлашимча исмни унча фарқи бўлмаса керак деб ўйлардим. Наҳот шунчалар муҳим бўлса. Инсонга исм бир бор берилади ва ўзгартирса ҳам Қиёмат кунида шу исм билан сўралади. Илтимос менга тўғри йўлни тушнтиринг аросатда қолиб кетмай. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ота-онанинг вазифаларидан бири фарзандга маънодор, чиройли исм қўйишдир. Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий «Китобул бирри вассилати»да Абул Мўътамирдан келтирган ривоятда ёзади:«Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурида масалаларни эсалишди. Бас, бир киши:«Менга етиб келган хабарга қараганда, туғилган болага исм қўймай туриб ўлган бўлса, қиёмат куни отасига: «Мени исмсиз тарк қилдинг–ку!» дейди», деди». Шунинг учун ҳар бир мусулмон ота-она бу муҳим ишга алоҳида эътибор ила ёндошмоғи лозимдир. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганда ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир, деганлар. Шунинг учун Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи «Абдуллоҳ», «Абдурроҳман», «Абдуссаттор» ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи, «Ҳамидуллоҳ» каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади.Шунингдек, Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларимизнинг исмлари яхши исмлари ҳисобланади. Қизларга ҳам ўтган аҳли иймон момоларимиз, саҳобия аёллар ва эзгулик маъносини англатувчи исмлар қўймоқ керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat