Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хато қилмаяпманми?

15:57 / 18.08.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2566

Ассаламу алайкум! Мени ёш укаларим бўлиб, улар домлаларни маърузаларига қизиқади. Камига Қуръоннинг таржимасини ўқиб олиб гапиришаверади. Мен “бу яхшимас, ҳар бир нарсани илми бор, биринчи фарзни қилиш керак, илм ўрганиш хар бир инсон учун фарзи аъйн, бир нарсани илмини охиригача билиш фарзи кифоя” деб уларга бир иккита мисолларни келтирдим. Баъзи бир домлалар одамларни йиғлатиб бўлмаган нарсаларни гапиришганини Ҳазрат “бу нарсалар бўлмаган” деганини айтим. Улар домлаларнинг гапларини ушаб “ҳужжат” дейишади, мен уларга “ҳужжатни аслини ҳамда копиясини ёки қалбакилигини билиш керак, кейин ҳужжат дейиш керак. Бир даврлар бир одамнинг гапи ҳужжат бўлган ҳозир китоб ҳужжат” деб китоб ўқишни тавсия қиламан. Аввал “мен ҳам намоз ўқийман” деган китобни ёки “Мўминнинг меърожи” китобини ўқинг деб тавсия қиламан. Бу ҳаракатим билан хато қилиб қўймаяпманми? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри маслаҳат бергансиз. Қани нди бошқалар ҳам шундай фикрлаганида эди. Ҳақиқатда сиз айтганингиздек ҳозир жуда кўпчиликнинг ушлаган ҳужжати таг-туги йўқ ривоят ва қиссалардан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat