Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошга масҳ тортиш

16:02 / 18.08.2015 | Yaratganning quli | 1451

Ассаламу алайкум! Таҳоратда бошга неча марта масҳ тортилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бошнинг ҳаммасига бир марта ва икки қулоғига у(бош)нинг суви ила масҳ тортмоқ. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم مَسَحَ بِرَأْسِهِ وَأُذُنَيْهِ ظَاهِرِهِمَا وَبَاطِنِهِمَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига ва икки қулоқлари ортига ва ичига масҳ тортдилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Бу ҳадисда эса бошга масҳ тортиш вақтида икки қулоққа ҳам масҳ тортилиши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан собит бўлгани айтилмоқда. Унда икки кўрсаткич бармоқни қулоқларнинг ичига тиқиб туриб, улар билан қулоқнинг ички томони, икки бош бармоқ билан эса устки томони масҳ қилинади. Фуқаҳолар ўз китобларида бу ишни айнан ушбу ҳадисга суяниб васф этишган. Фақат улар кўпчиликка осон бўлиши учун ҳадисни тўлиқ айтмасдан, қилиниши лозим бўлган ишни айтиб қўя қолганлар. (“Кифоя” китобидан). Бошига уч марта масҳ тортса ювиш даражасига етиб қолади. Ҳолбуки Қуръони Каримда масҳ тортишга буюрган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat