Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон қироатига тайёргарлик

20:30 / 19.08.2015 | assalomu alaekum | 3167

Ассаламу алайкум! Мен Қуръонни очмасдан олдин қандай дуо ўқисам кўп ўқишга ёрдам беради? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуйидаги Қуръони карим одобларини қисқа суратда баён қиламиз: – Қуръон ўқувчи қори холис ният қилиши керак. Чунки бирор-бир амални қабул бўлиши учун ихлос ҳамда шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши шарт. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда : “...Яна бир одамки, илм ўрганган ва илм ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сени деб илм ўргандим, илм ўргатдим ва Қуръон ўқидим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен илмни «у олим» дейилиш учун ўргандинг, Қуръонни «у қори» дейилиши учун ўқидинг. Шундай дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади...” Қуръон одобларига тўлиқ амал қилиши лозим. У тиловат пайтида ўзини Аллоҳ таолога муножот қилаётгандек тутиши, Аллоҳни кўриб тургандек ҳолатда бўлиши керак. Гарчи у кўрмаса ҳам Аллоҳ таоло бандани кўриб туради. Қуръони Каримни фақат ўқибгина қолмай унинг маъноларини тадаббур қилиш ҳам керак. Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 82-оятида марҳамат қилиб : Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар.(Тафсири Ҳилол). деган. Қуръони Карим инсонларнинг дастури амалидир. Шунинг учун ўқиётган Қуръони нимага буюраётгани ва нималардан қайтараётганини тушуниб ва унга амал қилишга ҳаракат қилиш керак; حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا جَرِيرُ بْنُ حَازِمٍ، حَدَّثَنَا أَبُو رَجَاءٍ، عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا صَلَّى صَلَاةً أَقْبَلَ عَلَيْنَا بِوَجْهِهِ فَقَالَ: «مَنْ رَأَى مِنْكُمُ اللَّيْلَةَ رُؤْيَا؟» قَالَ: فَإِنْ رَأَى أَحَدٌ قَصَّهَا، فَيَقُولُ مَا شَاءَ اللهُ، فَسَأَلَنَا يَوْمًا، فَقَالَ: «هَلْ رَأَى أَحَدٌ مِنْكُمْ رُؤْيَا؟» قُلْنَا: لَا. قَالَ: «لَكِنِّي رَأَيْتُ اللَّيْلَةَ رَجُلَيْنِ أَتَيَانِي فَأَخَذَا بِيَدِي، فَأَخْرَجَانِي إِلَى الْأَرْضِ الْمُقَدَّسَةِ، فَإِذَا رَجُلٌ جَالِسٌ، وَرَجُلٌ قَائِمٌ بِيَدِهِ كَلُّوبٌ مِنْ حَدِيدٍ - قَالَ بَعْضُ أَصْحَابِنَا عَنْ مُوسَى إِنَّهُ - يُدْخِلُ ذَلِكَ الْكَلُّوبَ فِي شِدْقِهِ، حَتَّى يَبْلُغَ قَفَاهُ، ثُمَّ يَفْعَلُ بِشِدْقِهِ الْآخَرِ مِثْلَ ذَلِكَ، وَيَلْتَئِمُ شِدْقُهُ هَذَا، فَيَعُودُ فَيَصْنَعُ مِثْلَهُ. قُلْتُ: مَا هَذَا؟ قَالَا: انْطَلِقْ. فَانْطَلَقْنَا حَتَّى أَتَيْنَا عَلَى رَجُلٍ مُضْطَجِعٍ عَلَى قَفَاهُ، وَرَجُلٌ قَائِمٌ عَلَى رَأْسِهِ بِفِهْرٍ أَوْ صَخْرَةٍ، فَيَشْدَخُ بِهِ رَأْسَهُ، فَإِذَا ضَرَبَهُ تَدَهْدَهَ الْحَجَرُ، فَانْطَلَقَ إِلَيْهِ لِيَأْخُذَهُ، فَلَا يَرْجِعُ إِلَى هَذَا حَتَّى يَلْتَئِمَ رَأْسُهُ، وَعَادَ رَأْسُهُ كَمَا هُوَ، فَعَادَ إِلَيْهِ فَضَرَبَهُ، قُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالَا: انْطَلِقْ. فَانْطَلَقْنَا إِلَى ثَقْبٍ مِثْلِ التَّنُّورِ، أَعْلَاهُ ضَيِّقٌ وَأَسْفَلُهُ وَاسِعٌ، يَتَوَقَّدُ تَحْتَهُ نَارًا، فَإِذَا اقْتَرَبَ ارْتَفَعُوا حَتَّى كَادَ أَنْ يَخْرُجُوا، فَإِذَا خَمَدَتْ رَجَعُوا فِيهَا، وَفِيهَا رِجَالٌ وَنِسَاءٌ عُرَاةٌ. فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالَا: انْطَلِقْ. فَانْطَلَقْنَا حَتَّى أَتَيْنَا عَلَى نَهَرٍ مِنْ دَمٍ، فِيهِ رَجُلٌ قَائِمٌ عَلَى وَسَطِ النَّهَرِ رَجُلٌ بَيْنَ يَدَيْهِ حِجَارَةٌ، فَأَقْبَلَ الرَّجُلُ الَّذِي فِي النَّهَرِ، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ رَمَى الرَّجُلُ بِحَجَرٍ فِي فِيهِ، فَرَدَّهُ حَيْثُ كَانَ، فَجَعَلَ كُلَّمَا جَاءَ لِيَخْرُجَ رَمَى فِي فِيهِ بِحَجَرٍ، فَيَرْجِعُ كَمَا كَانَ. فَقُلْتُ: مَا هَذَا؟ قَالَا: انْطَلِقْ. فَانْطَلَقْنَا حَتَّى انْتَهَيْنَا إِلَى رَوْضَةٍ خَضْرَاءَ، فِيهَا شَجَرَةٌ عَظِيمَةٌ، وَفِي أَصْلِهَا شَيْخٌ وَصِبْيَانٌ، وَإِذَا رَجُلٌ قَرِيبٌ مِنَ الشَّجَرَةِ بَيْنَ يَدَيْهِ نَارٌ يُوقِدُهَا، فَصَعِدَا بِي فِي الشَّجَرَةِ، وَأَدْخَلَانِي دَارًا لَمْ أَرَ قَطُّ أَحْسَنَ مِنْهَا، فِيهَا رِجَالٌ شُيُوخٌ وَشَبَابٌ، وَنِسَاءٌ وَصِبْيَانٌ، ثُمَّ أَخْرَجَانِي مِنْهَا فَصَعِدَا بِي الشَّجَرَةَ فَأَدْخَلَانِي دَارًا هِيَ أَحْسَنُ وَأَفْضَلُ، فِيهَا شُيُوخٌ وَشَبَابٌ. قُلْتُ: طَوَّفْتُمَانِي اللَّيْلَةَ، فَأَخْبِرَانِي عَمَّا رَأَيْتُ. قَالَا: نَعَمْ، أَمَّا الَّذِي رَأَيْتَهُ يُشَقُّ شِدْقُهُ فَكَذَّابٌ يُحَدِّثُ بِالْكَذْبَةِ، فَتُحْمَلُ عَنْهُ حَتَّى تَبْلُغَ الْآفَاقَ، فَيُصْنَعُ بِهِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. وَالَّذِي رَأَيْتَهُ يُشْدَخُ رَأْسُهُ فَرَجُلٌ عَلَّمَهُ اللهُ الْقُرْآنَ، فَنَامَ عَنْهُ بِاللَّيْلِ، وَلَمْ يَعْمَلْ فِيهِ بِالنَّهَارِ، يُفْعَلُ بِهِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. وَالَّذِي رَأَيْتَهُ فِي الثَّقْبِ فَهُمُ الزُّنَاةُ. وَالَّذِي رَأَيْتَهُ فِي النَّهَرِ آكِلُو الرِّبَا. وَالشَّيْخُ فِي أَصْلِ الشَّجَرَةِ إِبْرَاهِيمُ ، وَالصِّبْيَانُ حَوْلَهُ فَأَوْلَادُ النَّاسِ، وَالَّذِي يُوقِدُ النَّارَ مَالِكٌ خَازِنُ النَّارِ. وَالدَّارُ الْأُولَى الَّتِي دَخَلْتَ دَارُ عَامَّةِ الْمُؤْمِنِينَ، وَأَمَّا هَذِهِ الدَّارُ فَدَارُ الشُّهَدَاءِ، وَأَنَا جِبْرِيلُ، وَهَذَا مِيكَائِيلُ، فَارْفَعْ رَأْسَكَ، فَرَفَعْتُ رَأْسِي فَإِذَا فَوْقِي مِثْلُ السَّحَابِ. قَالَا: ذَاكَ مَنْزِلُكَ. قُلْتُ: دَعَانِي أَدْخُلْ مَنْزِلِي. قَالَا: إِنَّهُ بَقِيَ لَكَ عُمْرٌ لَمْ تَسْتَكْمِلْهُ، فَلَوِ اسْتَكْمَلْتَ أَتَيْتَ مَنْزِلَكَ». أطرافه: 845، 1143، 2085، 2791، 3236، 3354، 4674، 6096، 7047 تحفة: 4630 - 127/2 1386. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлгач, бизга юзланиб: «Сизлардан ким бу кеча туш кўрди?» дер эдилар. Бирон киши кўрган бўлса, ҳикоя қилиб, Аллоҳ хоҳлаганича айтиб берар эди. Бир куни биздан: «Сизлардан бирон киши туш кўрдими?» деб сўрадилар. «Йўқ», дедик. У зот дедилар: «Лекин мен бу кеча икки киши олдимга келиб, қўлимдан тутиб, мени Муқаддас заминга олиб чиққанларини кўрдим. Қарасам, бир киши ўтирибди, яна бир киши қўлида темир илгак билан турибди. – Асҳобларимиздан бири Мусодан ривоят қилиб айтган.* – У илгакни лунжидан то гарданига етиб боргунча тиқар, сўнгра нариги лунжига ҳам худди шундай қилар, бу лунжи(нинг жароҳати) битгач, яна қайтиб худди шундай қилар эди. «Бу нима?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди. Биз юриб, чалқанча ётган бир кишининг олдига етиб бордик. Унинг бошида бир киши ҳовучида тош билан ёки харсанг билан туриб, у билан унинг бошини ёрар эди. Ҳар урганида тош думалаб кетарди. У уни олгани юриб борар, бунинг олдига қайтгунича унинг боши(нинг жароҳати) битиб қолар эди. Унинг боши асл ҳолига қайтгач, олдига қайтиб келиб, уни яна урар эди. «Бу ким?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди. Биз юриб, тандирга ўхшаш юқориси тор, пасти кенг чуқурнинг олдига бордик. Унинг тагига ўт ёқилар эди. У (олов) яқинлашса, улар (ичидаги одамлар) кўтарилар, ҳатто ундан чиқиб кетай дейишар, сўнганда эса унинг ичига қайтишар эди. Унда яланғоч эркак ва аёллар бор эди. «Булар ким?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди. Биз юриб, қонли дарёнинг олдига келдик. Дарёнинг ўртасида бир киши турар, (қирғоқдаги) бир кишининг олдида эса тош турар эди. Дарёдаги киши олдинга юриб келар, энди чиқмоқчи бўлса, нариги киши унинг оғзига тош отиб, уни турган жойига қайтариб юборар эди. Ҳар сафар чиқаман деб келганида унинг оғзига тош отар ва у олдинги ҳолатига қайтиб кетар эди. «Бу нима?» дедим. Иккаласи: «Юринг», дейишди. Биз юриб, ям-яшил боққа етиб келдик. Унда бир азим дарахт бўлиб, тагида бир қария ва болалар бор эди. Қарасам, дарахтнинг яқинида бир киши олов ёқиб турибди. Ҳалиги иккаласи мени дарахтга олиб чиқишди ва мени бир ҳовлига олиб киришди. Бундан чиройлисини кўрмаганман. Унинг ичида эркаклар, кексалар, йигитлар, аёллар ва болалар бор эди. Сўнгра иккаласи мени у ердан чиқариб, дарахтга олиб чиқишди-да, янада гўзалроқ ва афзалроқ бир ҳовлига олиб киришди. Унда ҳам кексалар ва йигитлар бор эди. «Бу кеча мени сайр қилдирдинглар. Энди кўрган нарсаларим ҳақида хабар беринглар», дедим. Улар: «Сиз кўрган лунжи ёрилаётган (киши) каззобдир. У ёлғон сўзлайди ва (ёлғонини) ундан олиб, барча ўлкаларга етказиб борилади. Унга қиёмат кунигача (шундай) қилинади. Сиз кўрган боши ёрилаётган (киши) – Аллоҳ Қуръонни ўргатган, у эса тунда ундан ғофил бўлиб ухлаган, кундузи эса унга амал қилмаган кишидир. Унга қиёмат кунигача (шундай) қилинади. Чуқурда кўрганларингиз зинокорлардир. Дарёда кўрганингиз эса судхўрлар. Дарахтнинг тагида кўрган қариянгиз Иброҳим алайҳиссаломдир, атрофидаги болалар – инсонларнинг зурриётларидир. Олов ёқиб турган эса жаҳаннам қўриқчиси Моликдир. Сиз кирган биринчи уй барча мўминларнинг уйидир, мана бу уй эса шаҳидларнинг уйидир. Мен Жаброилман, бу эса Микоил. Энди бошингизни кўтаринг», дейишди. Бошимни кўтариб қарасам, тепамда худди булутга ўхшаган нарса турибди. «Ана шу сизнинг манзилингиз», дейишди. «Мени ўтказиб юборинглар, манзилимга кирай», дедим. «Сизнинг ҳали тугатмаган умрингиз қолган, тугатганингизда манзилингизга келасиз», дейишди». * «Темир илгак» деган сўзни имом Бухорийнинг шогирдларидан бири у зотнинг шайхлари Мусо ибн Исмоилдан ривоят қилган. – қироатдан олдин оғиз мисвок ёки бошқа воситалар билан тозаланади. Мисвокнинг энг афзали арок дарахтидан олинганидир. Аммо, тишларни тозалашда бошқа воситаларни ҳам ишлатса бўлади. Агар оғизда қон ёки бошқа нарсалар бўлса, уни ювиб ташламай Қуръон тиловат қилиш макруҳ саналади; – Қуръон таҳоратли ҳолда ўқилади. Агар сув топилмаса, таяммум қилинади. Жунуб ва ҳайз кўраётган аёл бир оят ёки ундан кам миқдорда бўлса ҳам ўқиши ҳаром. Аммо ҳарфларни талаффуз қилмасдан, қалбдан ўтказса бўлади. Шунингдек, бундай ҳолда Мусҳафга назар солиш ҳам жоиз. Жунуб ва ҳайз кўрган аёл тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, такбир айтиши ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаши мумкин. Бу тоифадагилар мусибат етганда Қуръон оятини ният қилмаган ҳолда “иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун”, дейиш жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Шунингдек, улар уловга минишда “субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа ва маа куннаа лаҳув муқринийн”, деб айтишлари ва фақат дуо нияти билан “роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатав-ва фил-аахирати ҳасанатав-ва қинаа азаабан-наар”, дейишлари ҳам жоиз; – қироат қилинадиган жой пок ва озода бўлиши лозим. Шунинг учун кўп уламолар, масжидда Қуръон ўқиш мустаҳаб, деганлар. Чунки масжид доимо озода бўлади. Бунда масжиднинг ҳурмати ва шарафи ҳам эътиборга олинади; – Қуръон ўқувчи қироатни бошлашдан аввал, أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ Яъни, “аъузу биллааҳи минаш-шайтонир рожийм”, дейди. Бу фикр жумҳур уламоларнинг сўзларидир. Баъзи уламолар таъаввузни қироатдан кейин айтади, дейишади. Улар бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини далил қилиб келтирадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Қачон Қуръон ўқисанг, малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин!” (Наҳл, 98). Лекин кўпчилик уламолар фикрича, таъаввуз қироатдан олдин айтилади. Кўпчилик салаф уламолар тааввузни “аъузу биллааҳис-самийъил ъалийми минаш-шайтонир рожийм” тарзида айтишарди. Ушбу сийға (шакл) ҳам мақбул, лекин энг афзали биринчиси (яъни, “аъузу биллааҳи минаш-шайтонир рожийм”)дир. Хоҳ намозда ёки бошқа ҳолатда бўлсин қироат аввалида таъаввузни айтиш мустаҳаб, вожиб эмас. Шунингдек, Тавба сурасидан бошқа ҳамма суралар аввалида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Яъни, “бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳийм”ни айтиш лозим. Агар басмалани тарк қилса, кўпчилик уламоларнинг фикрича, Қуръоннинг одобини бузган ҳисобланади; – агар қори адашиб кетмаса, Қуръонни йўлда ёки сафарга кетаётганида қироат қилиши жоиз. Агар қироатда хаёли чалғиса ёки янглишса, у ҳолда йўлда тиловат қилиш макруҳ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мудроқ ҳолдаги кишини қироат қилишдан қайтарганлар, чунки бунда одам адашиб, нотўғри қироат қилиб қўйиши мумкин. وَعَنْ حُمَيْدٍ الأَعْرَجِ عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ: إِذَا تَثَاوَبْتَ وَأَنْتَ تَقْرَأُ فَأَمْسِكْ عَنْ الْقِرَاءَةِ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْكَ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ. Ҳумайд Аърож Мужоҳиддан ривоят қилади: “Ўқиётганингда эснасанг, эснаш тўхтагунича қироат қилмай тур” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да ривоят қилган). Демак, эснаётганда Қуръон ўқиш мумкин эмас. Бунда тиловатни тўхтатиб туриб, оғизни ўнг қўл билан ёпиш керак. Бу ҳам одобдандир; – Намоздан ташқари ҳолатда ҳам қиблага юзланиб тиловат қилиш мустаҳаб. – Қуръон ўқувчи қори сокин ва виқор билан, бошини қуйи солиб, ўзини худди устози олдида ўтиргандек тутиши лозим. Тик туриб ёки тўшагида ётган ҳолда ҳам қироат қилса бўлади, лекин ўтириб қироат қилиш афзал. Аллоҳ таоло айтади:Албатта, осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканига) оят-аломатлар бордир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни зикр қиладилар ҳамда осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): “Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилишдан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагин!”(Оли-Имрон, 190-191). Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳу айтади: “Мен Қуръонни намозда ҳам, ётоғимда ҳам ўқийман”. Қуръонни хатм қилиб бўлгач, дуо қилиш ҳам Қуръони карим одобларидан саналади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat