Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йиғган пулини аёлига бериб қўйса жоизми?

00:00 / 09.02.2007 | eski savollar | 5006

1. Агар оилада аел киши пулни яхши тасарруф киладиган булса эр ишлаб топган пулини аелига тула бериб куйса буладими,еки эр киши узи пул йигиб керак кисмини аелини хожатига бергани маъкулми ?
2. АКШ да кредитная история деган гап бор.Яъни бир одам банкдан кредит олса(фоизсиз кредит) ва уни вактида тулаб турса кейинчалик уй-жой,авто-улов каби кимматрок нарсаларни олишда кул келади ва банклар унга ишониб каттарок суммада кредит,яъни карз бериши мумкин.Бу нарса шаръи-шарифимизга канчалик тугри келади :?
3. Мен араб тилида укиш-езишни биламан,оз булса хам исломий илми булган кишилар билан сухбатлашганман ва Аллох Таоло кодир килганча исломий адабиетларни мутола килиб тураман. Масжидларда жума намози вактида хутбаларни эшитаман. Аммо тайинли устоз курмаганим сабабли илмимни канчалигига шубхам бор. Худодан бир солих,олим ва такводор одамга шогирд килишини дуо килиб коляпман. Хозир хориждаман, мени фарзандим улгайиб, эсини танимокда. Унга узим билганча Қуръони Каримни қироат килишни, тахорат, намоз ўқишни ўргатишни, Аллох Таолони, Пайгамбаримиз с.а.в, Шариати исломияни узим билганча таълимини бера бошласам буладими :? Чунки узим бир тайинли устоз курмаганим сабабли бу ишларни фарзандимга таълим берсам кандок буларкин деган хаёлдаман. Жавобларингиз учун олдиндан рахмат. Сизни дуо килиб колгувчи мухлисингиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Пул кимда туриши вазиятга қараб белгиланади. Аёл аёл бўлгани учун пул ушлаши мумкин эмас деган гап йўқ.
2. Катта қарзни фойизсиз бермасалар керак. Унда олдинги фойиз олмайдиган қарзнинг ўзидангина фойдаланса бўлади.
3. Албатта, фарзандингизга ўзингиз билган нарсаларни ўргатишингиз лозим. Устозни топганда баъзи тузатилиши лозим нарсалар бўлса, биргаликда тузатилаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat