Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рукия

00:00 / 22.01.2009 | eski savollar | 23797
Ассаламу Алайкум мухтарам Устоз.Манда бир диск бор. Унда хар хил корилар Куронни тиловат килишган. Уша дискда РУКИЯ деган папкада Судайси кироат килган оятлар бор. У ерда Курондан бази оятлар танлаб олиниб дискни езган одам томонидан бир неча бор такрор езилган. Мисол учун Фотиха сура 7 марта, Бакара сурасидан хам баъзи оятлар танлаб олиниб баъзилари 3 марта, баъзилари 7 марта, баъзилари 11 марта такрор езилган. Такрор езилган дейишимнинг сабаби бу оятлар кори Судайси томонидан такрор укилмаган балки гуёки такрор укилгандек килиб езилган. Куронни бошидан охиригача булган оятлардан баъзилари танлаб олиниб езилган. Рукия нима? Нимага асосан айнан ушбу оятлар езилган? У хакда хадислар борми? У нима учун укилади? Жавобингиз учун олдиндан рахмат?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саволни ўша ишни қилган одамга беришингиз керак эди. Ўшанда нима учун қилгани ва бошқа саволларингизга жавоб олар эдингиз.Судайси номли қори йўқ. Сиз қироатини эшитган одамнинг номи Абдурроҳман Судайс. Руқя дегани дам солиш дегани. Демак, дам солиш учун шу тартиб ва ададда қироат қилиш керак демоқчи бўлишган. Сиз айтган тарздаги руфя ҳақда ҳадис йўқ.Сиздаги дискни ким ва қайси мақсадда ёзганини билмайман. Аммо баъзи бир жинкаш яъни, жин текканларга дам соламан деганлар шунга ўхшаш ишни қилишгани ҳақида хабарим бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat