Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Наср Фаробий ҳазратлари ҳақида

00:00 / 24.01.2009 | eski savollar | 799
Ассалому алайкум ҳурматли Устоз!!! Бизнинг бир саволимиз бор эди.Саволимиз юртимизда етишиб чиққан олимларимиздан бири Абу Наср Фаробий ҳазратлати ҳақида эди.Ушбу олимни ислом оламидаги о'рни ҳақида саҳиҳ ма'лумотлар билмоқчи эдик.Бир имомни масаласида эшитишимизча Абу Наср Фаробий ҳазратлари фалсафа фанини чуқур о'рганганлиги сабабли пайгамбар келса омиларга келсин,биздақаларга эмас деган гап айтган деди.шу гап қанчалик рост?Шу масала ҳақида билмоқчи эдик. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Наср Фаробий Ўтрор шаҳрида (Ҳозирги Қозоғистоннинг Чимкент вилояти ҳудудида жойлашган шаҳар) 256-257 ҳижрий санада туғилди. Унинг отаси ҳарбий саркарда эди. Ёш ва зеҳни ўткир Абу Наср илмга эрта қизиқди, араб, форс тиларини мукаммал даражада ўзлаштирди. Форобий санскрит (қадимий ҳинд тили) тилини ўрганди ва уни яхши биларди. Ўзи туркий халқларга мансуб бўлиб она тилини яхши билар ва ёшлигида турли тилларни ва илмларни пухта эгаллаган эди. У кўроқ Бағдодда яшаган. Араб тилини жуда ҳам яхши билар эди. У кўпроқ фалсафа, мантиқ ва диний илмларга қизиқар эди. Форбий турли илмларни яхши ўзлаштирган мавсуъий олим эди. У фалсафа, мантиқ, илоҳиёт, ахлоқ, сиёсат, фалакиёт, кимиё, мусиқо ва бошқа илимларга оид ўнлаб китобларни ёзган. Форбийнинг мусиқа бўйича ёзган китоби Ислом маданиятида ёзилган энг асосий арабча китоб бўлиб ҳозиргача асосий манбалардан бўлиб келмоқда. У «Қонун» номли мусиқа асбобини ихтиро қилган.Абу Наср Форобий машҳур мутаржим Абу Башир Матта билан биргаликда Арасту (Аристотел) асарларини таржима қилди ва уни доҳиёна шарҳлар ила бойитди. Шундан кейин унга «ал-Муаллим ас-соний» («Иккинчи муаллим») ва Шарқ Арастуси унвони берилди. Абу Наср Форобий илм истаб Самарқанд, Бухоро, Ҳирот, Мазна, Ҳаррон, Шом ва яна кўплаб мусулмон шаҳарларида бўлди. Абу Наср Форобий 336 ҳижрий йилда Дамашқ яқинидаги қишлоқларнинг бирида вафот этди. Абу Наср Форобий 260дан зиёд илмий иш яратди. Улардан айримлари қуйидагилардир: 1. «Рисола фи Аъза ил Инсон». 2. «Рисола фи Аъза ал-Ҳайвон». 3. «Рисола фир Радди ала Жолинус фима Наказа фиҳа Аристотелис». 4. «Китобун фи Арои аҳл ил-Мадинатил Фазила». 5. «Рисола фил Миллатил-фазила». 6. «Таълиқот». 7. «Рисола фи Таҳсил ис Саодат». 8. «Рисола уюн ул-Масоил». 9. «Рисола ал-Муфаррақот». 10. «Рисола фи Маснил ақл» ва ҳоказо.Форбийнинг китоблари икки турга тақсимланади. Биринчиси фалсафа ва бошқа соҳаларда ёзган китоблари. Иккинчиси Афлотун, Арасту ва уларга эргашганларнинг китобларига ёзган шарҳлари. Баъзи тадқиқотчилар мазкур китобларнинг сони қирқ донага етганини айтадилар. Форбий ўзининг фалсафий фаолиятида Афлотун ва Арасту ҳамда юнон фалсафаси ва Ислом дини орасида мувофиқлаштиришга қаттиқ уринган. Унинг ўзи динини маҳкам тутадиган мусулмон бўлган. Шу билан бирга, у Афлотун ва Арасту мазҳабига ўхшаш фалсафий мазҳабга асос солган биринчи мусулмон файласуфдир.Ўша пайтда Афлотуннинг «ат-Тосуъот» номли китоби таржима қилиниб хато тариқасида Арастунинг китоби деб билинган эди. Арабчада «Рубубият» номи билан машҳур бўлган бу китобни ўқиган Форобий Арастунинг фикрлари худди Афлотунникига ўхшар эканлигига ҳужжат ва далил топилганидан хурсанд бўлган ва мазкур икки файласфнинг бошқа китобларини ҳам мувофиқлаштиш учун ҳаракат қилган. Форбий ҳам Афлотунни, ҳам Арастуни бир хилда яхши кўрар ва қадрлар эди. Шу билан бирга бу икки шахснинг фикрлари бир бирига зид бўлишини тасаввур қила олмас эди. Унинг «ал-Жамъу байна раъйай ал-Ҳакимайни Афлотун ал-Илоҳий ва Арастутолис» - Икки ҳаким – Афлотун илоҳий Арастуларнинг фикрларни жамлаш деб аталган китоб Форбийнинг бу борада олиб борган ҳакатининг гултожи ҳисобланади. Форбий ўзининг бу иши ила биринчи бўлиб Ислом оламида Афлотун фалсафасини тарқалишига сабаб бўлди. Шу билан бирга худди шу ишнинг ўзи мусулмон файласуфларга юнон фалсафасини диний масалаларда тап тортмай ишлатишга йўл очиб берди.Форбий биринчи бўлиб Аллоҳ таолонинг борлигига оламни далил қилиб кетирмай У зотнинг борлигини ёлғиз ақлий далил билан исбот қилишнинг янги услубини келтирди. У бор нарсаларни иккига – вужуди мумкин ва вужуди вожибга тақсимлайди. Мумкинул вужуд дунёдаги мавжудотлар бўлиб уларнинг бўлиши мумкин бўлганидек, бўлмаслиги ҳам мумкин. Уларга қарасак баъзилари йўқолиб, ўрнига бошқалари пайдо бўлиб турганини кўрамиз. Ана ўшалар ўзидан бошқа нарсанинг тасири туфайли ўзгаради ва алмашади. Уларнинг ҳар бирига алоҳида назар солсак ҳам шу ҳолни кўрамиз. Бу силсиланинг охирги нуқтаси бўлиши керак. Ана ўша охирги нуқта, ҳамма мумкинул вужудларнинг бориб тақаладиган нуқтаси вожибул вужуд – вужуди вожиб бўлган, у бўлмаса бошқа нарсалар бўлмайдиган зотдир. Форбийнинг фалсафасида Аллоҳ – вожибул вужуддир. Мазкур ақлий далилга биноан вожибул вужуд қуйидаги сифатларга эга:1. Аллоҳ таолони таърифлаш мумкин эмас.2. Аллоҳ таолонинг бошқа нарсаларга ўхшаб моҳияти йўқ.3. Аллоҳ таоло зарурат юзасидан ёлғиздир, шериги йўқдир.4. Аллоҳ таоло модда эмас. У холис ақлдир. У холис яхшиликдир.Форбийнинг Ислом ақийдасига тўғри келмайдиган фалсафасидан бири «Аллоҳ жузъий нарсаларни билмайди» дейишидир.Шунингдек, Форбий эътиқодга тегишли оламнинг яратилиши, нафс, ақл, нубувват ва бошқа мавзуларда ҳам фалсафа юритган.Сиз айтган имомнинг гапидан бехабарман.

Топ рейтинг www.uz Openstat