Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Анча аввал олинган қарзни узиш

15:49 / 02.09.2015 | muslim99 | 2805

Ассалом алайкум! Мен 4 йил аввал бир инсондан 70 минг сўм қарздор бўлиб қолдим. Ҳозир қарзимни узмоқчиман, аммо 4 йил олдинги 70 минг билан ҳозирги 70 минг сўм қадри орасида фарқ бор, мен қарзимни қандай узишим керак. Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Каъб, Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумларнинг барчаси фойда келтирадиган қарздан қайтаргани ривоят қилинади, чунки қарз раҳм-шафқат ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ақди бўлиб, унга қўшимча фойда шарт қилинадиган бўлса, кўзланган мақсад ҳосил бўлмай қолади. Мусулмон одам буни билиши, ундан сақланиши ҳамда қарз ва бошқа солиҳ амалларда ниятни холис қилиши лозим бўлади. Қарз муомаласидан мақсад моддий ўсиш эмас, балки маънавий тараққиёт, Аллоҳга муқарраб бўлишдир. Қарзда муҳтожнинг ҳожатини чиқариб, берганининг мислинигина қайтариб олиш кўзда тутилади. Агар мўмин шу мақсадда қарз берадиган бўлса, Аллоҳ унинг молига барака бериб, кўпайтиради ва поклайди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, фойдани кўзлаб қарз бериш жоиз эмас. Лекин фойда шарт қилинмай ёки урфга кирмай, қарз олган одам қарзни чиройли адо қилиш маъносида олган қарзига ўз ихтиёри билан бирон нарса қўшимча қилса, бу яхшидир.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мендан қарзлари бор эди. У зот менга ҳаққимни қайтариб, зиёда ҳам қилиб бердилар.

Бухорий ривоят қилган.

( http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/qarz/645-arz-olish-yakhshimi-joki-jomon )

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Бир кишининг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда маълум бир ёшда бўлган туя ҳаққи бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уни сўраб келди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳаққини беринглар” дедилар. Саҳобалар у берган ёшдаги туяни топа олмадилар. Туянинг у берганидан ёши каттароқ бўлгани бор экан. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ўша ёши каттасини бераверинглар” дедилар. Ҳақдор “Менга ошириб бердингиз, сизга ҳам Аллоҳ ошириб берсин” деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизларнинг яхшиларинингиз қарзларини адо қилишда яхши бўлаганларингиздир” дедилар. (Ас-Сунанул Кубро).

Олган 70.000 эвазига 70.000 бериш зиммангизга вожиб, лекин ўша вақтдаги қадри бўлган қийматни берсангиз, инсофдан бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat