Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоб умидидаги иш

13:08 / 07.09.2015 | Шахобиддин | 2376

Ассаламу алайкум! Устозлар саволим шуки : биз савоб умидида қабр кавлашга борамиз, лекин маййит эгалари дафндан сўнг қўлимизга пул ва тугун беришади. Биз “олмаймиз” десак ҳам қўймайди. Агар шу берилган нарсаларни олсак умид қилган савобимиз камайиб қолмайдими? Савол ноўрин бўлса узр. Аллоҳим барчамизни охиратда юзимизни ёруғ қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عن عُلَيّ بن رباح اللخمي قال: سمعت أبا رافع يحدث أن رسول الله -صلى الله عليه وسلم- قال: "من غسّل مسلما فكتم عليه غفر الله له أربعين مرة، ومن حفر له فأجنه أجرى عليه كأجر مسكن أسكنه إياه إلى يوم القيامة، ومن كفّنه كساه الله يوم القيامة من سندس وإستبرق الجنة"

Али ибн Рабоҳ Лахмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

“Мен Абу Рофиъ розияллоҳу анҳунинг : “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : Ким бир мусулмонни ғусл қилдириб айбини беркитса Аллоҳ таоло қирқ бор унинг айбини мағфират қилади. Ким қабр кавлаб унга қўйса, қиёмат кунигача бир масканга жойлаштирганнинг ажрини жорий қилади. Ким уни кафанласа қиёмат куни Аллоҳ таоло уни жаннатдаги сундус ва истаброқ билан сийлайди” деяётганларини эшитдим” деди”.(Ҳоким ривояти).
Пулини келишилмаган ва урфга кирмаган бўлса, олишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat