Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлимдан қўрқиш

17:39 / 09.09.2015 | Nazirjon Yusupov | 1356

Ассаламу алайкум! Инсон бу дунёда ўлимдан қўрқиб яшаши керакми ёки қўрқмай яшаши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўлимдан эмас, балки ундан кейин Роббисининг хузурида нима деб жавоб беришидан қўрқиб яшаш керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб :
وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى
فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى
40. Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса...
Ким фоний дунёда Аллоҳ таолога рўбарў бўладиган мақомдан қўрқиб, ўз ҳавойи нафсини жиловлаб, дин амридан чиқмай юрган бўлса...
41. бас, албатта, жаннат (унга) жой бўладир.
Чунки Аллоҳ таоло Ўзига иймон келтириб, ибодат ила ўтган ҳар бир бандага жаннатдан жой беришни ваъда қилган.
Мазкур оятлар ҳар бир инсон ўзининг ким эканини аниқ ўлчаб оладиган дақиқ тарозидир. Ортиқча гапнинг кераги йўқ. ("Тафсири Ҳилол" Назиъаат 40-41) оятлар. Яна бошқа бир оятда :
 وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор.
Қиёмат куни Парвардигори оламнинг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан.
«Икки жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсонларга алоҳида жаннат, жинларга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат. Гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни боғлари билан иккинчи жаннатлари – боғлари орасида сайр қилиб юрадилар. Яъни роҳат устига роҳат, фароғат устига фароғат.("Тафсири Ҳилол" Арроҳман 46). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat