Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбарлар ҳақида

18:40 / 14.09.2015 | Javlonbek Matqulov | 2896

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Ҳадисларда тахминан 124000 пайғамбар бўлганлиги айтилади. Уларнинг барчаси эркак жинсига мансуб бўлганларми ёки ичларида аёллари ҳам бўлганми? Саволим нотўғри бўлса сизлардан узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Барчаси эркак жинсига мансуб бўлганлар!
Аллоҳ таоло айтади: "(Эй Муҳаммад,) Биз сендан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлидан эр киши (эркак)ларга ваҳий юбориб, пайғамбар этганмиз" (Юсуф сураси, 109-оят).
"Аввал ўтган пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам эркак кишилар бўлганлар. Хотин киши ёки фаришталар эмас. Чунки, аёл кишиларнинг табиий, жисмоний тузилишлари пайғамбарликдек оғир вазифага мос эмас" (Тафсири Ҳилол). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat