Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳ ва ақл

10:30 / 16.09.2015 | f-mobile2 | 1051
Ассалому алайкум! Мени кўп ўйлантириб келадиган масалада савол йўлламоқчиман. Инсонни руҳи бошқарадими ёки ақлими? Аввалдан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон олти нарсадан ташкил топган бўлиб, улар тупроқ, сув, ҳаво, иссиқлик, ақл ва руҳдир. Шунинг учун инсон қабрга қўйилганида тупроқ тупроққа, сув сувга, ҳаво ҳавога, иссиқлик совуқликка ва руҳ руҳлар маконига кетади. Инсонни бу олти нарса ҳам бошқариши мумкин. Бу уларнинг қайси бири ғолиблигига боғлиқ. Солиҳ инсонларни руҳ бошқаради. Уларнинг руҳи Аллоҳнинг зикри билан қувватланган бўлади. Ақл ҳам ҳидоят нури билан мунаввар бўлмаган бўлса, унинг бошқаруви ҳам залолат тарафига бўлади. Иймон нури билан мунаввар бўлмаганларни руҳдан бошқа нарсалар бошқаради. Шунинг учун арзимас нарсага ғазаблари келади, ҳаволаниб кетади, сув каби тушкунликка тушади, ҳатто ўзларини ўлдиришгача боришади. Руҳи бошқарадиган инсонлар эса ҳамма ҳолатда ҳам Аллоҳ таолонинг қадарига рози бўладилар.Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat