Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аудио Қироатлар ҳусусида

00:00 / 31.01.2009 | eski savollar | 2596
Ассалому алайкум Устоз ҳазратлари"Охирги вақтларда техниканинг ривожланганлиги айрим масалаларда мавҳумликни келтириб чиқармоқда (менинг наздимда) Масалан Аудио ёзувли (Тасмали ёки Электрон ко'ринишли) Қур'он ва оятлар, А'зон ларнинг турли ҳиллари ваҳоказоМени о'йлантирган савол шундаки :1 - савол : Номозда Аудио йзувли олдин айтилган Азондан фойдаланса бо'ладими ёки номозда а'зон жонли ижро этилиши керакми?2- савол: Компиютер ёки бошқа воситалар орқали ёзиб олинган тиловати Қур'онни то'лиқ эшитиш билан Хатм қилган хисобланадими?3- савол: энг ачинарлиси (айтишга одамнинг тили бормайди) ко'ча ко'йда телефонга запис қиладиган видеоқароқчилар о'з компиютерларида Қур'он оятлари каба ва масжид расмлари ҳамда Қур'он лавҳларини сақлагани ҳолда ношар'ий музикалар хатто видео ва расмларни ҳам уар билан бирга сақламоқдалар, Шу масалада бир иики кишида ко'риб қолиб танбеҳ бердим Аммо бундай ҳолатларнинг диндаги аниқ ҳукмини билмайман ва билсам баҳоли қудрат уларни қиёматдаги жазо қо'ллаш тахдиди билан қо'рқитсам дегандим, ва ушбу масалада қандай маслаҳатларингиз борЖавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Намозга азонни жонли айтилиши шарт экани, магнит ёзуви жоиз эмаслиги ҳақида Ислом Фиқҳи академиясининг фатвоси чиққанига йигима йилча бўлди.2. Ихлос билан эшитган одам савоб олади. Аммо хатм қилиш учун жонли қироат бўлиши керак.3. Албатта, Қуръони Карим ва диний рамзлар олиймақом эҳтиромда бўлиши керак. Бу барча мусулмонларнинг вазифаси.

Топ рейтинг www.uz Openstat