Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сочни бўяш

11:49 / 16.09.2015 | ABDUTOLIBI | 2360

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим шуки : Турмушга чиққан аёл киши сочини сунъий кимёвий краскаларда сариқ ёки қора ёки қизил рангларга бўяса, у бўялган сунъий краска сочни бир толасидан кетмагунча ўша аёлни қилган ғусли ҳам ўтмайди деб эшитгандим. Шариатимизда фақат ҳиннода бўяшга рухсат деб эшитганман. Агар турмушга чиққан аёл, эри рухсат бергани учун сочини оддий кимёвий краскаларда бўяса, қилган ғусули жоиз бўладими, ёки фақат ҳиннода бўяш зарурми? Жавоб учун олдиндан ташаккур, қилётган ишларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзингиз тушунганингиздек бу ерда гап сочга сув етиш ёки етишмаслигидадир. Гап эрни рухсат бериш ёки бермаслигида эмас. Ҳозирги кимёвий краскаларда бўялганида сочнинг остига сув етмаслиги аниқ ёки шубҳали бўлса, уни тарк қилиш керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизни шакка солаётган нарсани қўйиб, аниқ нарсага амал қилинг” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat