Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳум номидан қурбонлик

12:07 / 17.09.2015 | fayzmuhammad | 798

Ассалому алайкум! Бу саволни такрорий бўлмасин деб архивдан қидирдим, жавоб бор экан, лекин яна бир бор сўраш муҳим. Онам туш кўрибдилар, тушларида марҳум оналари қурбонлик қилиб гўшт тарқатаётган эканлар. Шунга “ўғлим ўтган онам номларидан ҳам қурбонлик қилиб қўй” дегандилар. Мен “аввал сўрайлик, бунақа нарса мумкинмикан” дегандим. Ўтиб кетган одам номидан қурбонлик қилиб савобини атаса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Вафот этган одам тарафидан қурбонлик қилса қандай амалга оширади?
Жавоб: Вафот этган одам тарафидан қурбонлик қилишнинг бир неча сурати бор.
1-Маййит, “Менинг тарафимдан, менинг молимдан қурбонлик қилинглар” деб васият қилган бўлса ва унинг васиятига мувофиқ унинг молидан қилинган бўлса, жоиз. Лекин ўша жонлиқнинг гўштини барчаси закот олишга ҳақдорларга садақа қили вожиб бўлади. Марҳумнинг яқинлари ўша гўштдан ейиши жоиз эмас.
2-Марҳум ортидан қурбонлик қилишни васият қилган бўлса ёки васият қилмаган бўлса ҳам фарзандлари ўз молларидан нафл қурбонлик қилишган бўлса дуруст бўлади. Унинг гўштини бой камбағал ва ўзлари ҳам ейишлари мумкин.
3-Бир киши ўзининг молидан ва ўз тарафидан нафл қурбонлик қилиб, унинг савобини бир ёки бир неча маййитга бағишлаши жоиз. Гўштидан эса бой ҳам камбағал ҳам еса бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat