Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннатга мувофиқ дам солиш

06:23 / 20.09.2015 | Sitora | 4235

Ассалому алайкум! Устозлар илмларингизни Аллоҳ бунданда зиёда қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига қандай дам солганларининг кайфиятини менга ёзиб юборинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 3325. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга ётишларидан олдин мусаббиҳотларни қироат қилар эдилар ва:
«Албатта, уларнинг ичида минг оятдан яхши оят бор», дер эдилар».
Шарҳ: Мусаббиҳот аввалида «субҳана», «саббаҳа» ва «юсаббиҳу» сўзлари бўлган суралардир. Улар бешта: «Ҳадид», «Ҳашр», «Софф», «Жумъа» ва «Тағобун» сураларидир.
Ушбу сураи карималарда мўмин-мусулмонлар доимий равишда эслаб туришлари лозим бўлган олиймақом маънолар бўлганлиги учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга ётишларидан олдин мусаббиҳотларни қироат қилар эдилар.
Мазкур сураларни уйқуга ётишдан олдин қироат қилишга тарғиб қилинишига сабаб бўлган омиллардан бири уларнинг ичида минг оятдан яхши оят борлигидир.

Имом Бухорий ва имом Муслим Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ётар жойларига кирсалар, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ва икки «Қул аъузу»ни ўқиб, кафтларига дам солар ва юзларига, баданларининг қўл етадиган жойларига суртар эдилар».(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat