Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амаллар

07:25 / 20.09.2015 | Шахобиддин | 930

Ассаламу алайкум! Устозлар. Савол бироз ноқулай бўлса узр. Ожиз бандаларга шариатимизда қандай амаллар буюрилган?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 286-оятида марҳамат қилади :
«Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас».
Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари банданинг имкони даражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишига қараб, бошқа ҳеч бир нарсага қарамасдан, банданинг жазоси ёки мукофоти белгиланади. Ҳар бир банданинг
«Касб қилган нарсаси(нинг фойдаси) ҳам ўзига, қимтиниб қилган нарсаси(нинг зарари) ҳам ўзига».
Охиратда ошна-оғайничилик, воситачилик, насли-насабига қараш ёки бошқа имтиёзлар ўтмайди. Ҳар бир шахс ўзи учун ўзи жавоб беради. Шундай экан, ҳар бир банда иймон-ихлос билан Аллоҳнинг амрини бажариши ва доимо Унинг ўзига ёлвориб дуо қилиши зарур:
«Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин».
Мўмин банда бор имконини ишга солиб, Аллоҳнинг фармонига мувофиқ иш юритишга ҳаракат қилади. Бу борада кўпгина тўсиқларни енгиб, қийинчиликларга бардош беради. Лекин у фаришта ҳам эмас, баъзи вақтларда билмасдан хато қилиб қўяди ёки баъзи нарсаларни унутиб, эсдан чиқаради. Шунинг учун ҳам у дуонинг аввал бошида Аллоҳ таолонинг Ўзидан мазкур нарсалар учун азобга тутмасликни сўрамоқда. Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг ушбу дуосини қабул этган.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:
«Умматимдан уч нарса – хато, эсдан чиққан ишлар ва мажбур қилинганлик кўтарилди», – деганлар.
«Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганинг каби оғирликни бизга юкламагин».
Маълумки, Аллоҳ таоло аввал ўтган умматларга улар қилган осийликлари учун қийин-қийин таклифлар юборган.
Баъзиларига тавба қилиш учун ўзини ўлдиришни амр қилган бўлса, бошқаларга нажосатни кетказиш учун кийимини кесишни буюрган. Шунга ўхшаш оғир ишлар Ислом умматига ҳам бўлмаслиги сўралмоқда:
«Роббимиз, бизга қудратимиз етмайдиган нарсани юкламагин».
Мўминлар Аллоҳнинг амри қанчалик бўлса ҳам, бажаришга доим тайёрлар. Лекин Аллоҳнинг раҳмати кенглигидан умидвор бўлиб, ўзларини кичик фаҳмлаб, бу дуони қилишмоқда:
«Бизни афв эт, мағфират қил ва бизга раҳм айла».
Мўмин банда ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, бандалик бурчини тўлиқ адо эта олмаслигини яхши билади. Шунинг учун доимо ўзига Аллоҳнинг афви, мағфирати ва раҳматини сўраб туради.
«Сен Хожамизсан. Бас, кофир қавм¬лар устидан бизга нусрат бер».
Ҳақиқатан, мўмин бандага Аллоҳнинг Ўзидан бошқа хожа йўқ. Ёрдамчи йўқ. Шунинг учун ҳам мўминларнинг ҳаётларидаги энг муҳим нарсалардан бири – кофир қавмлар билан бўладиган курашда Унинг Ўзидан ғолибликка ёрдам сўралмоқда.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat