Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмуш ўртоғимиз Аллоҳнинг ўзгармас қадарими?

07:47 / 20.09.2015 | f-mobile2 | 1544

Ассалому алайкум! Вақтларингизни аямай менинг саволларимга жавоб бераётганингиздан беҳад хурсандман. Мен оила қуриш арафасидаман, шу хусусида мени анчадан бери ўйлантирадиган савол бор эди. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг 2-жузи 158-бетида ўқиганимда, қадар инсонга (сабабларига) боғлиқ бўлмагани ҳақида ёзилган. Шуларнинг ичига ким билан оила қуриши ҳам кирадими? Яъни мен ким билан оила қуришим мени сабабларимга боғлиқми, ёки Аллоҳ бизнинг сабабларимизга боғлиқ қилмаганми? Худди бўйимиз, рангимиз каби? Имконларингиз бўлса батафсилроқ жавоб берсангизлар. Чунки менда кўп шу хусусида турли васваса бўлаяпти. Аллоҳ илмларингизни янада зиёда қилсин. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизнинг оила қуришингиз ҳам тақдирингизга битиб қўйилгандир.


3332 - حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ حَفْصٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا الْأَعْمَشُ، حَدَّثَنَا زَيْدُ بْنُ وَهْبٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ، حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ  وَهْوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ يُجْمَعُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا، ثُمَّ يَكُونُ عَلَقَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَكُونُ مُضْغَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَبْعَثُ اللهُ إِلَيْهِ مَلَكًا بِأَرْبَعِ كَلِمَاتٍ، فَيُكْتَبُ عَمَلُهُ وَأَجَلُهُ وَرِزْقُهُ وَشَقِيٌّ أَوْ سَعِيدٌ، ثُمَّ يُنْفَخُ فِيهِ الرُّوحُ، فَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَيَدْخُلُ الْجَنَّةَ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ، حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ فَيَدْخُلُ النَّارَ». أطرافه: 3208، 6594، 7454 - تحفة: 9228 - 162/4

3332. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:
«Содиқу масдуқ* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай сўзлаб бердилар: «(Ҳар) бирингиз(нинг хилқати) онасининг қорнида қирқ кунда жам қилинади. Кейин ўшанча вақт «алақа» бўлади. Кейин ўшанча вақт «музға» бўлади. Кейин Аллоҳ унга бир фариштани тўрт калима билан юбориб, амали, ажали, ризқи ва бахтсиз ёки бахтли экани ёзилади. Кейин унга руҳ пуфланади. Бир киши дўзах аҳлининг амалини қилиб юради, ҳатто у билан бунинг ораси бир зироъ қолади. Шунда унга битик устун келади да, жаннат аҳлининг амалини қилиб, жаннатга киради. Бир киши жаннат аҳлининг амалини қилиб юради, ҳатто у билан бунинг ораси бир зироъ қолади. Шунда унга битик устун келади да, дўзах аҳлининг амалини қилиб, дўзахга киради».(“Олтин силсила” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat