Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Ихлос” сурасини ўқиш

12:00 / 26.09.2015 | dilsh0d | 1800

Ассалому алайкум узтозлар! “Ихлос” сурасини 3 марта ўқиш билан Қуръони Каримни хатм қилган бўладими ёки хатм қилганнинг савобига тенг савоб оладими? Кўпчилик 3марта шу сурани ўқиб, “Қуръон хатм” бўлди дейишади. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26040.0 />
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ فِي لَيْلَةٍ ثُلُثَ الْقُرْآنِ ؟ قَالُوا : وَكَيْفَ يَقْرَأْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ . قَالَ : قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ تَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам :

Брортангиз бир кечада Қуръонни учдан бирини қироат қилишдан ожизлик қиладими.
Саҳобалар : Қандай қилиб Қуръонни учдан бирини ўқий олади – дедилар.
У зот : “Қул ҳу валлоҳу аҳад” Қуръонни учдан бирига тўғри келади дедилар.
Аллоҳ таоло бу умматнинг умрини қисқа қилгани эвазига Ўз фазли карами билан озгина амалларига улкан ажрлар беришини ваъда қилди. Қадр кечасида қоим бўлганларга, минг ой қоим бўлганларнинг савобини, беш вақт намоз ўқиганга, эллик вақт намоз ўқиганнинг савобини, Рамазон билан бирга Шавволнинг олти кун рўзасини тутганга, йил бўйи рўза тутганнинг савобини, Рамазон ойида бир фарзни адо қилганга етмишта фарзни адо қилганнинг савобини, бир нафлни адо қилганга бир фарзни адо қилганнинг савобини, ихлос ила қилинган бир яхшилик эвазига ўндан етти юз баробаргача ҳасанот бериши, Ҳарамнинг ичида икки ракъат намоз ўқиган одамга юз минг ракъатнинг савобини ваъда қилди. “Ихлос” сураси Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг келиши ҳам Аллоҳ таолонинг фазлларидан биридир. Лекин уни уч маротаба ўқиган одам Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилган одамнинг даражасида бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat