Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўгалнинг давоси

19:05 / 28.09.2015 | Dilorom Alimukhamedova | 2334

Ассалому алайкум! Қизимннинг қўлига сўгал чиққанди, уни кетказиш мақсадида дорихонадан “чистотел” деган суюқлик олиб суртгандим. Кетказиш ўрнига бир нечта майда сўгаллар тошиб кетди. Қариндошлар, «сўгалнинг давосига "Сўгалли ота"даги қабристондан олинган тупроқ суртилса 1 ҳафтада кетказади» деб маслаҳат беришаяпти. Бу тупроқнинг таркибида сўгални қуритадиган қандайдир моддалар бор эмиш. Аллоҳдан шифо сўраб бу ишни қилиш мумкинми ёки бу ирим қилиш бўлиб қоладими? Ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман. Мақсад билмаганни сўраб, билимни ошириш ва албатта ширкдан узоқ юриш. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сўгалнинг энг яхши давоси шотутнинг баргини узиб, ундан чиққан оқ сутни суртиш керак. Бу тажрибадан кўп бор ўтказиб кўрилган муолажадир.
Кесак билан истинжо қилиш шариатимизда мустаҳаб ҳисобланади. Ҳозирги тиббиёт ҳам кесак баъзи инфекцияларни ўлдиришини тасдиқлади. “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор кишига : “Аллоҳнинг исми билан еримизнинг тупроғи баъзимизнинг тупуги билан беморларимизга шифо бўлади. Роббимизнинг изни билан” дер эдилар. (Имом Бухорий ривояти). Бошқа ривоятларда ушбу дуоларни қилиб, тупугини бармоқларига олиб, ўша бармоқларини тупроққа теккизиб, баъзи бир яра ва жароҳатларга суртар эдилар” дейилган. Шу ҳадисга биноан тупроқни баъзи бир жароҳатларга шифо бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat