Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намознинг таъсири

06:50 / 30.09.2015 | farruxraxmatullayev | 2723

Ассалому алайкум!Кўп намоз ўқиш, масалан таҳажжуд намозини ўқиш, юзни чиройли қилиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Юзларидаги аломатлари сажда асаридир»
Яъни «Ибодатнинг асари юзларидан билиниб туради».
Бу оддий ҳақиқат бўлиб, ибодатли, пок, тақводор инсонларнинг юзларидан иймон нури ёғилиб туришини ҳар бир мулоҳазали, кўзи очиқ киши кўра олади.
Пайғамбаримиздан қилинган ривоятлардан бирида: «Кечаси кимнинг намози кўпайса, кундузи унинг юзи чиройли бўлади», дейилган. Саҳобаи киромлар бу борада ҳаммага ўрнак бўлганлар.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг сифатларидан баъзиларини келтиради:


إِنَّمَا يُؤْمِنُ بِآيَاتِنَا الَّذِينَ إِذَا ذُكِّرُوا بِهَا خَرُّوا سُجَّدًا وَسَبَّحُوا بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَهُمْ لَا يَسْتَكْبِرُونَﮒﱹﱸ۩

15. Албатта, оятларимизга улар ла эслатилганда саждага йиқиладиган, Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтадиган ва мутакаббирлик қилмайдиганларгина иймон келтирурлар۩.

Демак, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирадиган одамларнинг ўзларига хос сифатлари бўлар экан.
«...улар-ла эслатилганда саждага йиқиладиган...»
Яъни Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинган чоғда таъсирланиб, қалблари эриб, ихлослари ортиб, Аллоҳни улуғлаб саждага йиқиладиган одамларгина оятларга иймон келтирар эканлар.
«...Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтадиган...»
Аллоҳ таолога ҳамду сано – мақтовлар айтадиган ва уни турли айблардан поклаб ёд этадиган кишиларгина Аллоҳнинг оятларига иймон келтирар экан.
«...ва мутакаббирлик қилмайдиганларгина иймон келтирурлар».
Ушбу ояти карима Қуръони Каримдаги сажда оятларидан биридир. Уни ўқиган ёки эшитган одамга қироат саждаси қилиш вожиб бўлади.
Аллоҳнинг оятларига иймон келтирадиган бахтли бандаларнинг васфи давом этади:

تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَﱹﱸ

16. Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар.
Бунда Аллоҳнинг оятларига ҳақиқий иймон келтирган одамлар хос сифатлари билан ажралиб туришлари яна эслатилмоқда.
«Ёбошлари ётар жойдан йироқ бўлур».
Мазкур мўмин бандалар кечалари бедор бўлиб, иссиқ жойларини тарк этиб, таҳажжуд намози ўқиб, ибодат қиладилар.
Тунлари уйғониб, намоз ўқишнинг фазилатлари жуда кўп. Бу иш олий мақомга эришган ҳар бир азизнинг ишидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бу амални қилганлар ва умматларини ҳам таҳажжуд намози ўқишга тарғиб этганлар.
«...Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар...»
Улар доимо масъулиятни сезиб турадиган ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлмайдиган кишилардир. Мўмин бандалар ҳар доим Аллоҳнинг азобидан қўрқиб ва Унинг раҳматидан умид этиб, дуода бўладилар.
«...ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар».
Яъни фақат маънавий ва жисмоний эмас, балки молиявий ибодат ҳам қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларни фазилатли амалларга тарғиб қила туриб, ушбу оятни ўқиб, далил келтирганларини машҳур муҳаддис уламолар кўп ривоят қилганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда улкан саҳобий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу, жумладан, қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиққан эдим. Бир куни юриб бораётиб, у кишига яқинлашдим-да:
– Эй Набиюллоҳ, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг, – дедим. У киши:
– Батаҳқиқ, улуғ нарсани сўрадинг. Аммо у, Аллоҳ осон қилган одамга осондир, – дедилар. Сўнгра давом этиб: – Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни тўла-тўкис адо қиласан. Закот берасан. Рамазон ойи рўзасини тутасан. Байтуллоҳга ҳаж қиласан, – дедилар. Сўнгра: – Сени яхшилик эшикларига йўллаб қўяйми?! Рўза – сақловчи тўсиқдир. Сажда хатони ўчиради ва кишининг тун оғушида ўқиган намози, – дедилар-да, «...ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур» оятини ва (кейинги оятни) ўқидилар».(“Тафсири Ҳилол” китобидан “Сажда” сураси 15-16-оятлар). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat