Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ширк эмасми?

07:17 / 14.10.2015 | islombekali | 2823

Ассалому алайкум! Мен олдин Қуръони карим маъноларини билмас эдим, яқинда Афзал Рафиқовни Қуръон маноларини ўқиган аудиосини эшитдим ва менда шундай бир қўрқувли туйғу пайдо бўлдики, худди бир ширк келтириб қўяётгангдек бўляпман. Ўтирсам ҳам, турсам ҳам қандайдур қўрқинч мени қийнаяпти, лекин ширк келтиришни ҳеч ҳам хоҳламайман. Аммо қандайдир бир туйғу қуршаб олганки, худди қалбим қоронғу бир хонага кириб олиб чиқишни хоҳламаётган одамдек бўлиб қолди. Қалбим шундай сиқиляптики ҳеч нарсани ўйлашни ҳам орзу қилишни ҳам хоҳламаяпти. Бундан қийналиб кетдим, лекин албатта бир кун келиб роббимнинг ёрдами келишини чин қалбимдан сўраб дуо қилаяпман. Қалбимга бирор ойдинлик киритиб, бир оз ҳотиржам қилиш учун шу саволни беришга қарор қилдим. Бу одатий ҳолми ёки бу ширкми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Топ рейтинг www.uz Openstat