Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савобидан умид борми?

08:26 / 14.10.2015 | Karimali | 955

Ассалому алайкум! Агар бирор кимга(балки фарзандингизга ёки бегонага) савобли ишни(ёки буюк каломларни - "лаа илаҳа иллаллоҳ" ва шунга ўхшаш каломларни) ўргатса ва бутун умри давомида айтган ҳар бир "ла илаҳа иллалоҳ" деган каломидан ёки бутун умри давомида сўз ўргатган савобли амалларни ҳар қилганида ўргатганга ҳам савоб тегадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг :
عن أبي مسعود عقبة بن عمرو الأ‌نصاري البدري - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: ((من دلَّ على خيرٍ، فله مثل أجر فاعله))؛ رواه مسلم.
деган ҳадислари бор. Яъни : Ким бирор яхшиликка далолат қилса, унга ҳам ўша яхшиликни қилувчининг ажри мислича ажр бордир. (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Агар банда вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди. Лекин уч амали тўхтамайди: 1) Садақаи жория; 2) Манфаат берадиган илм ва 3) Дуо қиладиган солиҳ фарзанд”. (Муслим ривояти).
Садақаи жория деганда Аллоҳ таоло розилиги учун ва кўпчиликка хизмат қилувчи хайрия ишлардир. Бундай ишларнинг савоби тўхтовсиз ёзилиб тураверади.
Манфаат берадиган илм ёки шогирд тайёрлаш, жамият манфаати учун ёзиб қолдирилган илмий асрлар ва кашфиётлардан иборатдир.
Ўзидан кейин дуо қилувчи солиҳ фарзанд қолдирган бўлса, улар воситасида вафотидан кейин ҳам савоб у инсонга етиб туради. Бунинг оз ёки кўплигини фарқи йўқ.
قال صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ( إِنَّ مِمَّا يَلْحَقُ الْمُؤْمِنَ مِنْ عَمَلِهِ وَحَسَنَاتِهِ بَعْدَ مَوْتِهِ عِلْمًا عَلَّمَهُ وَنَشَرَهُ وَوَلَدًا صَالِحًا تَرَكَهُ وَمُصْحَفًا وَرَّثَهُ أَوْ مَسْجِدًا بَنَاهُ أَوْ بَيْتًا لِابْنِ السَّبِيلِ بَنَاهُ أَوْ نَهْرًا أَجْرَاهُ أَوْ صَدَقَةً أَخْرَجَهَا مِنْ مَالِهِ فِي صِحَّتِهِ وَحَيَاتِهِ يَلْحَقُهُ مِنْ بَعْدِ مَوْتِهِ ) رواه ابن ماجه
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мўмин вафот топгач унинг амал ва ҳасанотларидан таълим берган ва тарқатган илми, қолдирган солиҳ фарзанди, мерос қолдирган Қуръони, бино қилган масжиди ёки мусофирхонаси, қаздирган анҳори, тириклик ва саломатлигида молидан чиқарган садақаси унга етиб туради” дедилар. (Ибни Можа ривояти).
Шулардан маълум бўладики, ота ўз таълим берса ёки илм олишига сабабчи бўлса, узлуксиз унинг савобидан баҳраманд бўлиб туради.
مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنْ الْأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْئًا وَمَنْ دَعَا إِلَى ضَلَالَةٍ كَانَ عَلَيْهِ مِنْ الْإِثْمِ مِثْلُ آثَامِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ آثَامِهِمْ شَيْئًا  ـ رواه مسلم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисларида : “Ким ҳидоятга чақирса, унга ҳидоятга эргашганларнинг ажрининг мислича ажр бор. Унга берилган ажр, уларга берилган ажрдан бирор нарсани камитмайди ва ким залолатга чақирса, унга залолатга кетган кишиларнинг гуноҳи мислича гуноҳ бордир. Уларнинг ганоҳидан бирор нарсани камайтириб қўймайди” дедилар. (Муслим ривояти).
Шунинг учун инсон яхшиликни озини ҳам ёмонликни кичигини ҳам ҳақир санамаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat