Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуллик

08:28 / 14.10.2015 | Aziz Abdullaev | 689

Ассаламу алайкум. Ҳозирги пайтда қулчилик тузуми мавжуд эмаслиги маълум. Бироқ аввалги пайтларда бу нарса бўлганлигини ва баъзи шариат хукмларининг мазмунида мавжудлигини учратамиз. Ислом бу масала (қуллик)га қандай қарайди? Бу иш яққол қораланганми? Агар йўқ бўлса, ҳозирги ёшларга бу масалани қандай тушунтириш афзал?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қуллик тузуми йўқ.
ҲУРНИ СОТГАН КИШИНИНГ ГУНОҲИ ҲАҚИДА
2227- حَدَّثَنِي بِشْرُ بْنُ مَرْحُومٍ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سُلَيْمٍ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ أُمَيَّةَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «قَالَ اللهُ: ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ، وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ، وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ، وَلَمْ يُعْطِ أَجْرَهُ». طرفه: 2270 - تحفة: 12952

2227. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ деди: «Уч (киши) борки, Қиёмат куни Мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳақини бермаган киши».(“Олтин силсила” китобидан. Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat