Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ёдлаш

15:37 / 14.10.2015 | Anas | 2105

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мени ҳадис ўқиб ёдлашга қизиқишим ошиб бормоқда. Лекин отам оламдан ўтганлиги сабабли оиладаги барча масъулиятлар менинг зиммамда эканлиги учун ҳозир бирор устозга шогирд бўлишга ёки тахсил берадиган мадрасаларга кириб илим олишимга имконим ва шароитим йўқ. Телефонимда Имом Бухорийнинг “Ал-жоме ас-саҳиҳ”, имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” ва Нававийларнинг “Ал-азкор мин калами саййидил аброр” ҳадислар тўпламининг китоблари бор. Мана шу ҳадисларни қандай ва бир кунда нечтадан ёдлашим керак? Нималарга эътибор беришим ва нималардан эҳтиёт бўлишим ва шу каби нарсалар учун сизлар менга бир дастур тузиб бера олмайсизларми? Шунда мен шу дастур орқали ёдлашни бошласам. Аллоҳ розилиги учун. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дастур ва бирор услубни тузишга бизнинг ҳам вақтимиз озроқ. Ўзингизга қулай бўлганини қилаверинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat