Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

14:20 / 19.10.2015 | jahongir 1982 | 2139

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат! Касбим доирасига ажрашган ёки буткул ажрашиш остонасида турган ёш ва ўрта ёшдаги оилаларни яраштириш ҳам киради. Айрим ҳолларда ўзаро жанжаллашган оилаларни яраштирмоқчи бўлсам, эрлар "Хотинимнинг жавобини берганман, уч талоқ қўйганман" дейишади, энг ачинарлиси, эр ота-онасининг талаби билан ҳам хотинига талоқ берган ҳолатларини ҳам кузатаман. Ваҳоланки арзимаган баҳона ёки сабаб улар оиласининг бузилишига сабаб бўлган. Шундай шароитда қандай иш тутишни ҳам билмай қоламан. Агар аёлга “жавобингизни берган экан, сизларни яраштира олмайман” десам қонунларимизга тўғри келмайди. Нима қилай? Уларнинг айримларига масжидга боришни, домлалардан маслаҳат олишларини таклиф қилиш билан бирга, ярашишга ундайман. Тўғримикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масжидга, домлаларга жўнатиб тўғри қиласиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat