Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машъал

14:41 / 19.10.2015 | Ulugbek Xamidov | 912

Ассалому алайкум!  Бошқа жойларда билмадим, лекин Самарқанд шаҳрида тўйдан кейин келинни куёв хонадонига олиб келгунча машъала ёқиб, ёр-ёр айтиб келтириш одат бўлган. Шу одатни қилиш жоизми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир вақтлар машъалага эҳтиёж бўлар эди, ҳозир бунга эҳтиёж йўқ. Ёр-ёр айтиш шариатимизда жоиз.
عن بن عباس ثم قال أنكحت عائشة ذات قرابة لها من الأنصار فجاء رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال أهديتم الفتاة قالوا نعم قال أرسلتم معها من يغني قالت لا فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الأنصار قوم فيهم غزل فلو بعثتم معها من يقول أتيناكم أتيناكم فحيانا وحياكم
Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :


Оиша розияллоҳу анҳо ансорийлардан бўлган қариндошини турмушга берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб “Қизни кузатдингларми” дедилар. Улар “Ҳа” дейишди. “У билан қўшиқ айтадиганини ҳам жўнатдингларми” дедилар. Оиша “Йўқ” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “У қиз билан бирга “Атайнаакум-атайнаакум фаҳаййууна нуҳаййиикум” демабсизларда(Яъни бизлар келдик, бизлар келдик, бизларга салом, сизларга салом) дейдиганларни ҳам бирга жўнатганларингизда эди” дедилар. (Ал-муъжамул авсад). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat