Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинликми?

03:05 / 05.08.2015 | Haqiqatparvar | 871

Ассалому алайкум! Бир қариндошимиз айтишича бир таниши эскича билан шуғулланар экан ва у қаршисидаги кишини аввалги ва кейинги ҳаётида нима бўлишини айтиб берар эмиш. Мен уни фолбин десам “йўқ у фолбин эмас фақат эскича илмдан фойдаланади” дейди. Мен иккиланиб қолдим ва илмсизлигимдан унга нима дейишни билмаяпман. Уни айтганлари тўғрими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol-21689/

http://savollar.islom.uz/savol-39083/

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=15994.0

Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», – деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар.

Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким – на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди. Бу эса Аллоҳ таолонинг мутлақ илм эгаси эканини англатиш билан бирга, махлуқотлар учун У буюк Зотнинг лутфи ҳамдир. Ўйлаб кўрайлик, инсон ўз тақдирини – бир кун, бир ҳафта, бир ой, бир йилдан кейин ёки умрининг охиригача нималар бўлишини аниқ билса, унинг учун ўша кун, ҳафта, ой, йил ва умрнинг қизиғи қоладими? Албатта, йўқ. Бу мулоҳаза фақат биргина ғайб ҳақида. Яна қанчадан-қанча ғайб ишлари бор, уларни ҳам мулоҳаза қилсак, шунга ўхшаш ҳикматлар келиб чиқаверади.

«Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар».

Инсоннинг қачон қайта тирилиши ҳам ғайб илмидир. Уни ҳам осмонлару ерда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Инсонларнинг ўзлари қачон қайта тирилишларини ҳатто сезмайдилар. Бу масала ҳам майли, ундан каттароғини ҳам сезмайдилар. Ёки билармикинлар? (Тафсири Ҳилол). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat