Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда ояти

02:38 / 05.08.2015 | Исломжон Мирзаев | 943

Ассаламу алайкум! Қуръондан сура ёдлаётган вақтда сажда ояти келса қандай сажда қилади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар бир мажлисда ёки намозда сажда оятини бир неча бор такрор қилса, бир сажда кифоя қилади. 

Сажда оятини тиловат қилувчи уни масжидда, кичик уйнинг ичида, юриб бораётган улов ёки кеманинг устида ёки намоздан олдин қилган қироатни ўша ерда намозда такрор қилса, бир сажда кифоя қилади. Чунки бу ҳолатларнинг барчасида макон битта ҳисобланади ва тиловатлар бир-бирига киришиб кетади.

Бунда такрорни қилиб бўлиб сажда қилса ҳам, саждани қилиб олиб, кейин такрор қилса ҳам, барибир. Тиловат қилувчи ёдлаш учун, таълим учун, эътибор ёки фаҳмлаш учун такрор қилади. Буларнинг ҳар бирида сажда қиладиган бўлса, қийинчилик туғилади ва ўшандан қочиб, такрорни тарк қилиш хавфи туғилади. Аллоҳ таоло эса динда қийинчиликни раво кўрмайди. У Зот Ўз Китобида: «Ва сизга бу динда ҳеч қандай танглик қилмади», деган (Ҳаж сураси, 78-оят). Яна бошқа бир оятда: «Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва қийинликни ирода қилмайди», деган (Бақара сураси, 185-оят). 

Тингловчида ўзининг мажлиси эътиборга олинади. Сажда оятини тингловчига тиловат саждасининг вожиб бўлиши унинг мажлиси эътиборидан бўлади. 

Тиловат қилувчи бир неча жойда тиловат қилган бўлса ҳам, тингловчи бир жойда эшитган бўлса, бир марта тиловат саждаси қилади. 

Агар тиловат қилувчи бир жойда ўтириб тиловат қилса ва тингловчи жойини алмаштириб турган бўлса, алмашгани ададича сажда қилади. (Кифоя). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat