Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет саҳифалари

02:29 / 05.08.2015 | Sardor Niyazov | 2408

Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқлар жуда оммалашиб бормоқда. Фейсбоок Вконтакте каби саҳифаларидан фойдаланувчи опа-сингилларимиз умуман қизлар ўзларининг расмларини саҳифаларига қўйиш мумкинми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони Карим “Каҳф” сураси 46-оятида :

"Мол-мулк, ўғил фарзанд дунё ҳаётининг зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир".

Ушбу оятнинг тафсирида уламолар : “Аллоҳ берган неъмат деб молни изҳор қилишингиз, ўғил фарзандларни омма орасига қўшиб, зийнат сифатида намойиш қилишингиз мумкин, лекин қизлар бундан мустастно. Шунинг учун Аллоҳ таоло намойиш қилинадиган зийнатлар қаторида қизларни зикр қилмади” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat