Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга бориш

07:51 / 04.08.2015 | Хуршид Мустафаев | 2340

Ассалому алайкум! Мен бомдод намозини иложи борича масжидда ўқишга ҳаракат қиламан. Савол: Баъзи вақтларда маълум сабабларга кўра бомдод намозини суннатини ҳам фарзини ҳам уйда ўқилса ва ўқиб бўлгандан сўнг, бироз вақтдан кейин масжидга чиқиб ўқишга имконият (ёки ҳохиш) пайдо бўлиб қолса, масжидга бориб жамоат билан бомдодни фарзини ўқиш мумкинми? Агар мумкин бўлса бунга қандай ният қилинади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бомдод, Аср ва Шом намозларини бир бор адо қилинганидан кейин қайта ўқилмайди. Пешин ва Хуфтонни эса ёлғиз ўқиган киши, нафлни ният қилиб жамоат билан қайта ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat