Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қора танли инсонлар

18:55 / 30.07.2015 | Ilhom 0005 Ibragimov | 1024

Ассаламу алайкум! Аваламбор мени саволларимга жавоб ёзганингиз учун сизлардан миннатдорман. Биз каби илмсиз китоб ўқишга вақти йўқ эринчоқ мухлисларингизни ҳурмат қилганингиз учун сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Мен сўрамоқчи бўлган саволимни, динга алоқаси бор деб ўйлайман. Қора танли инсонлар қайси пайғамбар даврида пайдо бўлган? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биродари азиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : "من حسن إسلام المرء تركه ما لا يعنيه" حديث حسن رواه الترمذي وغيره .”

Яъни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Киши ўзига кераксиз бўлган нарсаларни тарк қилиши, Исломининг гўзал эканлигининг аломатидандир” дедилар. (Термизий ва бошқалар ривояти). Агар бу маълумот сизнинг дину-дунёингизга заррача бўлсада фойда келтирганида эди, уламоларимиз буни албатта китобларда ёзиб қолдирган бўлар эдилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat