Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

10 та савол...

00:00 / 09.02.2009 | eski savollar | 3449
Ассалому алайкум устоз. Аввалги саволимга жавоб берганингиз учун ташаккур. Менинг ёшим 28 да бўлсада, қалбимга уймон нури мана шу ўтган рамазон ойида насиб этди алҳамдулиллаҳ.Бегона юртларда Аллоҳ сизга яқин бўлар экан. Гоҳида мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмас деган гап хаёлимдан ўтади. Бошимга ҳижоб тақаман деб сира ўйламаган эдим. Лекин Роббим менга мана шу бегоналарнинг юртида қалбимни ўз нури иймони билан мунаввар айлади. Мен бундан хурсандман. Алҳамдулиллаҳ.Бир икки саволларим бор эди. Албатта бу саволлар такрорий тарзда вақтингизни олаётган бўлса узр. 1. Аёлларнинг жамоат бўлиб намоз ўқишларидан манфаат борми?Агар хонадонда йиғилган аёллар бирга намоз ўқишни истасалар, кимдир имомликка ўтиши керакми? 2. Аёлларнинг тикка турган ҳолларидаги оёқлар орасининг кенглиги елка кенглигидами ёки тўрт бармоқ оралиғидами? Шу масалада бу ерда кўп тортишув бўлади.3.Аттаҳиёту ўқилаётганда кўрсаткич бармоқни кўтариш жоизми ёки мумкин эмасми?Мен араблар масжидида ҳамма кўрсаткич бармоғини кўрсатишини кўрдим.Аммо ўзимизнинг Ўзбекистонлик аёл (боболари катта домла бўлиб ўтган эканлар) ҳатто атайлаб қимиллатсангиз гуноҳкорсиз деб тушунтирдилар.4. Аёлларнинг жумага боришларидан савоб камми? Аёллар масжидга бориш хуқуқига эга эмасмилар? 5. Субҳана роббиял аъзимдан олдин ва Роббана лакал ҳамддан сўнг Аллоҳу акбар деб қўлларни такбирга ўхшаб кўтариш мумкинми? Арабларнинг бир ракатларида 3 та шунақа қўл кўтариб такбир айтишларини кўрдим, аммо ўзимиздан келганлар унақа қилиш бўлмайди деб тушунтиришди.6. Бу ерда ҳовлиси бўлмаган квартирада турамиз. Уйга хўжайинимдан бошқа одам келиши эҳтимолдан йироқ, шу нарсани билганим учун, уйда ҳижобсиз оддий майка ва шимларда юраман. Бу аҳволим мен учун гуноҳ бўладими? Боболари домла бўлиб ўтган аёл, бу нарсани роса танқид қилдилар ва юрагимга ғулғула солиб шу саволни ойдинлаштиришимга туртки бўлдилар. Ислом дини ахир енгиллик эмасми. Уйда ҳам ҳижоб тақилса сочни қачон ёйиб юрилади. Соч ҳам дам олиш керакку.7. Шом намозини иложи борича тез-тез тугатиш керак деб айтдилар. Шомда Қуръон ўқиш мумкин эмас деганлари ҳақиқатми? Мен шом намозимда 3 ракатили фарзнинг 1 чи ракатида (овоз чиқарилишга рухсат борлиги учун) Фотиҳа сурасидан кейин "Ҳашр" сурсининг 5 оятини ўқишга одатланган эдим. Аммо шом намозини тез тугатилиши кераклиги учун кичик бир зам сурага алмаштирдим.8. Шомда мизғиб олиш мумкин эмаслиги ҳақиқатми ёки иримми?9. "Тафсири Ҳилол"ингизнинг "Ҳашр" сурасида (45.27секундисида)"Қуъронда намоз ўқишлик фармон қилинган, лекин неча вақт ўқилиши, ракатлар сони, қандай қилиб ўқиш кераклиги айтилмаган" деган иборани ишлатгансиз. Аммо меърож кечасидаги ривоятда 50 марта 40 марта 30 марта Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламни қайтараверишлари оқибатида ва ниҳоят 5 маротаба фарз қилинган деб айтилади. Бу ривоят қанчалик тўғри?10. "Тафсири ҳилол"ингизнинг "Таҳрим" сурасидаги биринчи ривоят энди ислом динини қабул қилган аёл кишини жуда қаттиқ ўйлашга мажбур қилади. Ушбу сиз айтган ривоят саҳиҳми?Яна бир бор бошқалар томонидан берилган саволларни берган бўлсам узр. Аммо жавобингизни қоғозга чиқартириб ўзимга ўхшаган иккиланиб юрган аёлларга ўқиб бераман иншааллоҳ. Қилаётган савобли амалларингиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=Муяссар_и линк=топиъ=11419.мсг110715#мсг110715 дате=1244983424]Ассалому алайкум илм тарқатувчи устоз.Сизнинг "Ҳикматли дунё" деб номланган дискларингизни эшитиб чиқмоқдаман. Ушбу тўпланган маълумотлар, бўлиб ўтган савол жавоблар менинг илмимни зиёда қилмоқда. Шу билан бир қаторда уймонимни мустаҳкамлаб боришига катта ёрдам бермоқда. Аллоҳ қилаётган савобли ишингизнинг ажру савобини кўпайтириб беришини сўрайман. Ҳар илм олаётганимда сизни дуо қиламан. Аллоҳ сиздан рози бўлсин устоз. Шу билан бир қаторда бисни ҳам иймонимизни сиз қилаётган сермашаққат меҳнат орқали бутун қилсин. Аллоҳ барчамизни ўз ҳидоятига бошлашини ният қиламан. Раҳмат устоз.Сизга ҳам раҳмат! Дуоларингизда бизни унутманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat