Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозимиз шогирдларига

12:06 / 26.07.2015 | Akmal Abdullayev | 2267

Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг фидоийлари. Яқиндагина ўқилинган китоб ва бир танишимиздан эшитган гап мени сизларга бу ҳатни ёзишга ундади. Яқин кунларда мен Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳёларнинг "Навоийдан чу топқайлар навое" китобини ўқиб жуда хурсанд бўлдим. Ва рамазон кунларининг бирида бир танишимиз айтиб қолдиларки мана шу инсонлар Қуръони Каримни ҳам маъно таржимларини ёзаётган эканлар. Албатта бу ҳолат бизлар учун қувонарли ҳолат ва сизларнинг барчаларинггизга Аллоҳдан хайрли ишларни тилаб қоламан. Ва ижозат этсанггиз сизга бир илтимос билан мурожаат қилмоқчи эдим. Албатта динимизнинг энг нозик ва энг қизиқарли қисми бу тасаввуфдир. Унинг адабиётга ҳам таъсири бисёр, юқорида номлари айтилган азизларимиз бу мавзуда ҳам ўта илмли эканлар, шу сабаб тасаввуфнинг мумтоз адабиётимиздаги роли ҳақида ҳам бир рисола тасниф қилинса, биз ёш адабиётшунослар учун айни муддао бўларди. Сизларга Аллоҳдан икки дунё саодатини тилаб Акмал. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эътибор ва таклифларингиз учун ташаккур! Сиз айтган ишларни қилиш нияти бор, ҳаракат ҳам бошланган. Фақат ҳозирча кўпроқ бошқа ишлар билан бандмиз. Дуо қилиб турсангизлар, сиз айтган ишлар ҳам рўёбга чиқиб қолса ажабмас. Ҳасан ва Ҳусай ибн Яҳё

Топ рейтинг www.uz Openstat